«ХУЖАНД ҚАЛЪА»СИ ТИКЛАНМОҚДА

Тожикистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 30 йиллигини кутиб олишга тайёргарлик доирасида вилоят марказида «Хужанд қалъаси»ни тиклаш ва янгилаш ишлари давом этмоқда.
Қадимий унсурлар ва миллий меъморчилик санъатига риоя қилган ҳолда қалъани янгилаш ва унинг ҳудудида зарурий иншоотни қуриш ишлари Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатма ва топшириқлари билан амалга оширилмоқда.
Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода «Хужанд қалъаси»да олиб борилаётган тиклаш ишлари ва иншоот қурилиши билан танишиб, ишларни тезлаштириш борасида масъулларга топшириқлар берди.
Маданий меросни асраш мақсадида, айни дамда вилоятдаги донгдор усталар, ҳунармандлар, меъморлар, ганчкорлар, рассомлар ва ӯймакорлар ишга жалб этилган. Шунингдек, Фарғона вилоятининг Риштон минтақасидан ҳам ҳунармандлар келишган.
Айтиш лозимки, «Хужанд қалъаси» асрлар давомида тожикларнинг мард-лик, жасурлик ва ватанпарварлик рамзи сифатида донг таратиб, ушбу минтақа халқининг озодлиги ва осо-йишта турмушини ҳимоя қилишда ишончли истеҳком ӯлароқ катта рол ӯйнаган. Ушбу тарихий ёдгорликни асраш ва тиклаш тожик миллатининг тарихи ва маданиятини танитишда муҳим аҳамият касб этади.
Сӯнгра, вилоят Раиси Камол Хужандий номидаги мусиқали драма театрида бӯлиб, янгилаш ишларини юқори сифатда охирига етказиш учун тавсиялар берди.
Ӯтган асрнинг 60-йилларида қурилган 530 ӯринли театр биноси вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг қӯллаб-қувватлаши билан янгиланади. Театрда 150дан ортиқ ижодий ва техник ходим фаолият юритади. Театрда 63та иш ва хӯжалик кабинети мавжуд.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: