МЕДИА ВА САВОДХОНЛИК

Инсоният пайдо бўлганининг биринчи онларидан бошлаб асосий юмушларидан бири, бў ахборот алмашиш яъни бир-бири билан аввалига имо-ишора кейинчалик эса нутқ ривожлангандан сўнг нутқ орқали информация алмашинувини йўлга қўйди. Бундан келиб чиқади инсоният пайдо бўлганидан бошлаб медиа билан хамнафас яшаб келмоқда.  Бугун биз медиа ва ахборот саводхонлиги  (МАС) асослари билан танишиб чиқамиз. Уларни иложи борича содда ва қисқа қилиб тушунтиришга ҳаракат қиламиз.

“Медиа сўзи инглиз тилидаги “Mediator” сўзидан олинган бўлиб,  алоқа воситалари, ахборот узатиш воситалари ва медиадан фойдаланилган холда олиб бориладиган таълим мухитини ўз ичига олган кенг қамровли тушунчадир”.

Яъни медиани нима эканлигини бир икки оғиз гап билан тушунтириб бериб бўлмайди у жуда катта қамровли тушунчадир. Медиа қачон пайдо бўлгани ҳақида жуда кўп тахминлар бор. Агар унинг қоидасидан келиб чиқадиган бўлсак, одамзотга тарихда  биринчи ахборотни берган нарса медиа ҳисобланади. Хуш бў биринчи ахборот ё маълумот ўзи нима бўлган экан? Хаммурапи қонунлари?муқаддас  “Қуръон” китоби?, Миср эҳромларидаги иероглифлар кўринишидаги тошларга ўйиб ёзилган биринчи ёзувларими? Балки жарчилардир?

Журналистика олий таълим масканларида журналистиканинг биринчи кўриниши ҳақида гап кетганда, шубҳасиз жарчиларни мисол қилиб келтиришади. Аммо медиа журналистикадан олдинроқ пайдо булгани сиз эмас, шундек экан медианинг биринчи кўриниши деб тошдаги битикларни мисол қилиб келтирсак ҳақиқатга яқинроқ бўлса керак. Одамлар биринчи тасвирларни тошларга ёзув ё сурат мисолида туширишган ва ушбу тошдаги битиклар ва расмлар бугун бизга тарихни ўрганишда жуда катта ёрдам бериб келмоқда.

Келинг медиани бугунги кунгача бўлган шаклланишини кўриб чиқамиз.

Тошлардаги битиклар одамзот то ҳайвонлар терисига ёзишни ё қоҳозни ихтиро қилгунига қадар. Ундан кейинги босқичга хайвонлар терисига ёзилган  китоблар ва битиклар уларнинг айримлари бизгача етиб келган ва  бугунги кунларда дунёнинг машхур музейларида сақланиб келмоқда. Кейинги босқич медиа олами ривожланиши йўлида  энг катта қўл келди ва медиани том маънода янги босқичга олиб чиқди. Ушбу босқич қадимги Хитойда қоғознинг ихтиро бўлиши билан зич алоқадордир. Бугунги кунда ҳаётимизни қоғозсиз тасаввур этиб бўлмайди. Газета, журнал, китоб  булар қоғоз орқали инсоният эришган энг катта ютуқлар десак муболиға бўлмас. Қадимда қоғоз ихтиро қилингандан сўнг қўлёзма битиклар янада кўпайди. Яна бир босқич журналистика билан зич алоқадор яъни журналистиканинг биринчи кўринишидир. Жарчилар, қадимда ҳар бир подшоҳликда  бир неча ўнлаб жарчилар фаолият олиб боришган. Уларнинг асосий вазифаси, уша давр подшоҳларининг амр, фармон, қонун ва эълонларини баланд овозда одамлар кўп тўпланадиган жойларда, баланд овозда ахолига етказиш бўлган. Театрларни ҳам медианинг бир бўлагига улашади, чунки театрдаги томошалар орқали ҳам ахоли ўзига керакли маълумотларни олишган ва маъданий ҳордиқ чиқаришаган.  Иоган Гутенберг томонидан чоп машинасини ихтиро қилганидан сўнг китоб ва газеталар шакл жиҳатдан бугунги биз кўриб турган ҳолатга келди. Бу ҳам медиа соҳасида жуда катта ўзгаришлардан бири эди. Александр Попов томонидан ихтиро қилинган радиопрёмник кейинчалик радионинг асосига айланди ва бугун радио медианинг ажралмас қисми ва қадимги жарчилар ўрнини босмоқда. Телевидениянинг пайдо бўлиши, компютер ва интернет ресурсларини ривожланиш медианинг глобаллашувини янада тезлаштирди ва бугунги кунга келиб медиа ҳар бир хонадонга кириб борди десак муболаға бўлмас. Чунки бугун қўлида телефон, уйида телевизор, радио ёхуд умрида бир марта бўлса ҳам газета варақламаган инсонни топиш амри махол.

Келинг мавзунинг иккинчи қисматига ўтамиз. Саводхонлик ҳақида гап кетар экан биринчи ўринда, кўп китоб ўқиган, саволларга тез жавоб бера оладиган,одоби ва ўзининг ҳулқ атвори билан бошқаларга ўрнак бўладиган одамни тушунамиз.

Саводхонлик ҳақида адабиётларда нима дейишади: “илгари саводхонлик ҳақида гап кетганда инсоннинг  маълумоти, унинг ёзма ва оғзаки нутқи, фикрлаш кенглиги ва тафаккури кўзда тутилган бўлса, бугунги кунда ушбу тушунча, инсон фаолиятинг кўп сонли йўналишларини шу жумладан ахборот, медиа ва рақамли коммуникация воситалари билан боғлиқ фаолиятини қамраб олади”

Бу дегани, бугунги кунда саводхон бўлиш учун китоб ўқимаса ҳам бўлаверади дегани эмас. Ахолининг маълум бир қатламида шундек ақидалар ўам мавжуд. Китоб ўқиш ҳар замон ва даврда саводҳонлик асоси бўлиб келган. Давлат раҳбари, муҳтарам президентимиз Эмомали Раҳмон  ҳам ҳалқнинг саводҳонлик даражасини кўтариш борасида жуда катта ишларни амалий қилмоқда. Биргина “Фуруғи субҳи донои китоб аст” конкурсининг ташкил қилиниши саводҳонликни кўтариш  давлатимизнинг энг баланд нуқталари назарида эканлигини англатади. Миллатимиз қадимдан китобдўст ҳалқ бўлиб келган. Юқорида айтганимиздек китоб ўқиш саводхонликнинг асоси ҳисобланади, замонлар оша янги технологиялар пайдо бўла бошлади ва бу китобхонлик ташқари техника ривожи билан ҳам ҳамнафас бўлишга бизни чорлайди. Яъни саводхонлик учун энди тарозининг икки палласини бирдек олиб бормоқ керак. Бў тарозининг биринчи палласида китоб ўқиш иккинчи палласида эса замонавий технология билимдонлиги.

Саводхонлик қайси вақтдан бошланади ёки саводхонликнинг биринчи аломатларини биз қачон қабул қилишни бошлаймиз деган савол пайдо бўлади. Бир буюк инсондан худди шу саволгажавоб сўрашади: “Бизни саводимизнинг боши оталаримиз айтган эртаклардан илдиз олади” яъни биз ёвузлик ва яхшиликни, оқ ва қорани бир биридан ажратишни эртаклардан ўрганганмиз, кейинчалик мактаб, олий таълим маскани, тажриба орқали саводхонлигимиз ортиб бораверади.  Ёшлигида эртак эшитиб катта бўлган ёшларда илм олишга бўлган иштиёқ, хулқ атволи, характери жихатидан бошқа боллардан тубдан фарқ қилади.

Ўктам РИЗАЕВ

 

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: