ЗАФАРОБОД-БЕКОБОД АВТОМОБИЛ ЙӮЛИНИ АСФАЛТАШ БОШЛАНДИ

Тожикистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган ободончилик ва яратувчанлик ишлари доирасида Зафаробод –Бекобод йӯлининг 5 километрини асфалтлашга киришилди.
Асфалтлаш ишларини бошлаш маросимида Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода иштирок этиб, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг раҳнамолигида мамлакат бӯйлаб давлат Мустақиллигининг тарихий 30 йиллик байрамига қизғин тайёргарлик кӯрилаётганини таъкидлади.
Зафаробод ноҳиясида ҳам ӯнлаб муҳим ижтимоий иншоотлар қурилмоқда. Халқ тарихий байрамни муносиб нишонлаш учун астойдил меҳнат қилмоқда.
Бир қисми асфалт қилинаётган йӯл Зафаробод ноҳиясининг Жомий қишлоқ жамоатида жойлашган бӯлиб, умумий узунлиги 34,2 километрни ташкил этади. Шундан 5 километрига 7 метр кенгликда янги асфалт ётқизилади.
Асфалтлаш ишларига Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органининг Асосий қурилиш идораси буюртма берган. Пудратчи “Тожроуд” МЧЖдир.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: