ВАХШ: ДАН БЎЛИМИНИ ЎҒРИ УРДИ

  • Хатлон вилоятининг Вахш туманида бир гуруҳ ўғрилар Давлат йўл ҳаракати инспекцияси маҳаллий бўлимининг техник текширув нуқтасини талон-тарож қилишди.

13 июн куни, номаълум шахслар Вахш туманидаги ДАН техник текширув нуқтасига кириб, темир сейфдан 3,920 сомонийни ўғирлаган ва воқеа жойидан қочиб кетган, дея хабар беради Тожикистон ички ишлар вазирлиги матбуот маркази.

«Тезкор-қидирув тадбирлари давомида Вахш туманиниг тўрт нафар фуқароси ушбу ўғирликни содир этганликда гумон қилиниб милиция ходимлари томонидан қўлга олинди», — дейилади хабарда. «Ака-ука Набижон ва Алижон Набиев, Сунатулло Абдиев ва Умежон Ахмадалиевларга нисбатан Тожикистон Республикаси жиноят кодексининг 244 моддаси (ўғирлик) бўйича гумонланувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, дея тъкидлайди агентлик”

 

 

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: