МОСКВА МЭРИ: БИЗ БУНДЕК МЕҲМОНЛАРДАН ҲУРСАНД ЭМАСМИЗ

Москва Мэри Сергей Собянин муҳожирлар томонидан  қонун ва тартибни охирги вақтларда кўп бўзилаётганидан ташвишда эканлигини билдирди.

Россия пойтахти Мэри Сергей Собянин Москва шахрида давлат  қонунларини бузгани учун МДҲ давлатларидан 200 га яқин кишини депортация қилинди, деб хабар бермоқда узининг шахсий блогида.

Шунингдек, ў берган маълумотларга кўра, 17,5 минг муҳожир Россияга кириши ман етилади.

«Сўнгги пайтларда бир қанча жиддий қоидабузарликлар, хавотирли жанглар бўлиб ўтди. Бундай жанглар қайта содир бўлмаслиги керак. Биз бундай меҳмонлардан хурсанд эмасмиз. Шу сабабли полиция сўнгги ойларда оғир рейдларни амалга оширди», — дейди пойтахт Мэри.

Унинг тушунтиришича, яқиндагина 800 та жиноят иши қўзғатилганва 17,5 кишини мамлакатга кириши таъқиқланиб 200 киши депортация қилинди, буларнинг асосини МДҲ мамлакатлари ахолиси ташкил этади.

Маълум қилинишича, сўнгги йилларда хорижликлар ўртасидаги енг катта оммавий тўқнашувлардан бири Кузминки metro бекати олдида 13-июлга ўтар кечаси содир бўлган.

Турли манбаларга кўра, бу можарода 200 нафаргача одам иштирок этган. Пойтахт ички ишлар вазирлиги можарода 103 нафар иштирокчини ҳибсга олди.

Шанба куни Москва марказида яна бир зўравонлик содир бўлди. Натижада ҳуқуқ-тартибот ходимлари 14 нафарга яқин, жумладан, Тожикистоннинг бир фуқаросини қўлга олди.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: