АҚШ:Кобулда яна бир терактга тайёргарлик кўрилмоқда

АҚШ армияси Афғонистондан эвакуация якунланиши арафасида янги теракт содир этилишига тайёргарлик кўрмоқда, деди Пентагон матбуот котиби Жон Кирби. “Биз келажакда юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларга тайёр бўлишимиз шарти билан ҳаракат қиламиз … Бу таҳдид ҳали ҳам ҳақиқий ва фаол. Биз бунга жуда жиддий қараймиз ва охиригача шундай йўл тутамиз”, – деди Кирби брифинг пайтида. Таъкидлаб ўтиш жоиз, Кобул аэропорти яқинида 3 теракт содир бўлди, улардан иккитасини ИШИД ва яна бирини АҚШ зиммасига олди. Теракт натижасида 28 нафар толиб, 200 дан ортиқ афғон фуқаролари ва 13 нафар АҚШ ҳарбийлари ҳалок бўлди. Маълумот ўрнида, август ойининг биринчи ўн кунлигида “Толибон” Афғонистондаги ҳукумат кучларига қарши ҳужумини кучайтирди. 15 август куни жангарилар пойтахтга кириб, президент саройини ўз назоратига олган. 16 августга ўтар кечаси Толибон сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда уруш тугаганини, штатда бошқарув шакли яқин келажакда аниқ бўлишини айтган эди

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: