АҚШнинг ўзбошимчалик билан қилган ҳужумини қоралаймиз» – «Толибон»

“Толибон” ҳаракати матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид АҚШнинг Кобулдаги ҳаво ҳужумларини қоралаб, ўзбошимчалик билан қилинган зарбалар бошқа мамлакатларда ноқонуний эканлигини маълум қилди. “Биз бундай ҳужумларни қоралаймиз, чунки бошқа мамлакатларда ўзбошимчалик билан ҳужум уюштириш қонунга зид”, – деди Забиҳуллоҳ Мужоҳид Хитойнинг CGTN телеканалига. Шунингдек, Мужоҳид Япониянинг NHK телеканалига берган интервьюсида “Толибон” АҚШ ҳарбийлари эвакуация қилган Кобул халқаро аэропортининг бир қисмини назорат остига олганини айтди. Мужоҳиднинг айтишича, толиблар хорижий қўшинларнинг аэропортдан бутунлай чиқиб кетишига умид қилишмоқда. Таъкидлаш жоиз Politico нашри, Пентагон Кобул аэропортидаги теракт содир бўлишини портлашдан бир неча соат олдин билганини маълум қилди. Аввалроқ АҚШ расмийлари Кобулдаги террорчиларга берган ракета зарбаси оқибатида тинч аҳоли қурбон бўлганини тан олган, уни Америка учувчисиз бошқариладиган самолёти амалга оширган эди. АҚШ Марказий қўмондонлиги матбуот котиби капитан Билл Урбаннинг таъкидлашича, америкаликлар бегуноҳ одамларнинг ўлимидан жуда қайғуда. 12 киши ҳалок бўлган. Маълумот ўрнида, 26 август, пайшанба куни Кобул аэропорти яқинида бир нечта портлаш содир бўлди. Ҳужумда ўнлаб афғон тинч аҳолиси ва камида 13 америкалик аскар ҳалок бўлди. Булар ўн бир денгиз пиёдаси, битта армия аскари ва денгиз тиббий офицери.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: