NBA Тожикистонда баскетбол академиясини ташкил этиш ниятида

NBA Тожикистонда баскетбол академиясини ташкил этиш ниятида, деди АҚШ Миллий баскетбол ассоциацияси менежери Макс Уилсон Тожикистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Мухаммадшо Абдуллозода билан учрашувда.

Макс Уилсон Тожикистон баскетболининг салоҳиятини ўрганиш, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш учун Душанбега келди, деб хабар беради Тожикистон МОҚ матбуот хизмати.

АҚШ NBA вакилининг айтишича, у баскетбол ривожида Тожикистон билан тажриба алмашишга тайёр, бўлажак тожик баскетболчиларини тайёрлаш учун Душанбега мутахассислар юборади.

У, шунингдек, келажакда, АҚШ NBA Тожикистонда баскетбол академияси ташкил этиш мумкин, деб айтди.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: