Панжшерда Миллий қаршилик фронти  вакили Фаҳим Дашти ўлдирилди

Миллий қаршилик фронти  матбуот котиби Фаҳим Дашти минтақада давом этаётган тўқнашувлар пайтида Афғонистоннинг Панжшер вилоятидаги жангларда ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «ТАСС».

Миллий қаршилик фронти сабабларини кўрсатмай унинг ўлимини тасдиқлади. Даштининг ўлими ҳақидаги маълумотлар ҳам Миллий қаршилик фронтнинг Twitter саҳифаларидан бирида пайдо бўлди.

«Афғонистоннинг Миллий қаршилиги бугун зулм ва тажовузга қарши муқаддас қаршиликда икки сафдошини йўқотганини эълон қилишдан хафа. Миллий қаршилик фронти матбуот котиби Фаҳим Дашти ва фронт рахбарларидан бири Абдул Вудод Зара ўлдирилди», — дейилади матнда.

Аввалроқ Дашти ўз Twitter саҳифасида ҳаракат жангарилари деярли вилоятдан бутунлай ҳайдаб чиқарилганини ёзган эди.

Миллий қаршилик фронти даъво қилишича, Панжшерда Толибон ҳаракатининг асосий қўмондонларидан бири Мавлавий Фасиҳуддин ўлдирилган.

Ўтган ҳафта давомида Толибон Панжшер водийсини назорат қилишга муваффақиятиз ҳаракат қилган. Мамлакат шимоли-шарқидаги бу ҳудуд кичик Ахмад  Масъуд бошчилигидаги Миллий қаршилик фронти бирликлари томонидан ҳимоя қилинади.

Ҳозирги кунда Афғонистонда деярли бутун мамлакат бўйлаб ҳокимиятни қўлга олган Толибонни очиқдан-очиқ танқид остига олган ягона кучдир.

Сўнгги бир неча кун ичида жанглар айниқса шиддатли кечди, деб ёзади «РБК».

Қаршилик кучлар ўз қўшинларини Панжшердан олиб чиқиб, провокациялар тийилса, Толибон билан музокара қилишга тайёрлигини билдирди.

Толибон Панжшер масаласи Афғонистоннинг янги ҳукумати шаклланишига тўсқинлик қиладиган ягона нарса эканини таъкидламоқда.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: