fft.tj

САУДИЯ АРАБИСТОНИ ВА ТОЖИКИСТОН ФУТБОЛ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШГА КЕЛИШИБ  ОЛДИ.

Тожикистон ва Саудия Арабистони футбол федерациялари икки миллий федерациялар ўртасида ўзаро англашув Меморандумини узатди. Шартнома ФФТ Бош котиби Давлатманд Исломов ва ФФСА Бош котиби Иброҳим Ал-Кассим томонидан имзоланди.

Имзоланган Меморандум доирасида Саудия Арабистони футбол Федерацияси Бош котиби Иброҳим Ал-Қассим Тожикистон футбол Федерацияси билан ҳамкорликни кенгайтириш истагини билдириб, сўнгги йилларда Тожикистон футболининг ривожланишини юқори баҳолади, деб хабар беради ФФТ матбуот хизмати.

Саудия Арабистони ва Тожикистон футбол Федерацияси Бош котиблари икки миллий федерациялар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш йўлларини муҳокама қилишди ҳамда икки мамлакатнинг турли терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказишга келишиб олишди.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: