САМАРҚАНДДА АЛИШЕР НАВОИЙ ВА АБДУРАХМОН ЖОМИЙЛАР ҲАҚИДА БАДИИЙ ФИЛМ СУРАТГА ОЛИНАДИ

Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга июн ойидаги ташрифи чоғида икки давлат раҳбарлари буюк аждодларимиз Алишер Навоий ва Абдурахмон Жомийнинг дўстлиги ҳақида қўшма бадиий филм яратиш таклифини қўллаб-қувватладилар.

Ушбу шартномани амалга ошириш учун тожикистонлик киноижодкорлар делегацияси 12 сентябр куни Самарқандга ташриф буюрди, деб хабар беради Самарқанд вилояти туризм ва Спорт ишлари Бош бошқармаси матбуот хизмати.

Ташриф давомида Самарқанд Давлат университетида тарихчилар ва кинорежиссорлардан иборат педагог ходимлар билан учрашув бўлиб ўтди. Йиғилишда шоирлар ҳаётида муҳим рол ўйнаган филмни суратга олиш учун маълум жойларни кўриб чиқиш таклиф этилди.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: