ДУШАНБЕ-ХЎЖАНД АВТОМАГИСТРАЛИДА 10 ТА АВТОМОБИЛ ИШТИРОКИДАГИ АВАРИЯ СОДИР БЎЛДИ. БИР АЁЛ ВАФОТ ЭТДИ.

Автоҳалокат ҳодисаси 14-сентябр куни соат тахминан 18:30 да Варзоб ноҳиясининг Майхурда қисмида, Душанбе-Хўжанд автомобил йўлининг 65 км содир бўлди, дея хабар беради Тожикистон Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси матбуот котиби, подполковник Умеда Юсуфий Азия-Плюсга.

Унинг сўзларига кўра, «Дулан Хова» маркали юк машинаси ҳайдовчиси Хатлон вилояти истиқоматчиси бӯлиб — Хўжанддан Душанбегача бўлган ҳаракат вақтида, автомобил бошқарувини йўқотган, натижада 10 та автомобил билан тўқнашган. «Toyota” русумли автомобил тӯқнашув вақтида 200 метрлик жарликка учиб кетди,-дейди Юсуфий.

Ҳодиса натижасида Айни ноҳиясида яшовчи 50 ёшли фуқаро — йўловчи ҳалок бўлди. Автомобилларнинг яна беш нафар йўловчиси турли жароҳатлар олиб, Варзоб ноҳияси Марказий шифохонасига олиб кетилди. Ҳодиса жойига ихтисослаштирилган қидирув-қутқарув хизматлари бўлими қутқарувчилари сафарбар этилди.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: