МАСТЧОХ НОҲИЯСИ РАИСИ ТОҲИР АЗИЗЗОДА ВАФОТ ЭТДИ.

Суғд вилоятининг Мастчох ноҳияси раиси Азиззода Тоҳир Мирзорахмат 41 ёшида вафот этди. Ноҳия ҳокимлиги маълумотларига кўра, ноҳия раиси касаллик туфайли шифохонага ётқизилган ва 14-сентябр куни вафот этган.

Малумот: Тоҳир Азиззода 1980-йил 17-апрелда Тоғли Мастчох ноҳияси Иван-Тоҷик қишлоқ жамоатидаги Пастигав қишлоғида туғилган. 2009-йилда Тожикистон Давлат хуқуқ бизнес ва сиёсат Университетини иқтисод йўналиши бўйича тамомлаган. 1997-2002 йилларда Тоғли Мастчох ноҳияси ёшлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган. 2002-йилдан 2012-йилгача Тоғли Мастчох ноҳияси Пастигав қишлоғидаги «Мусо Исоев» номли деҳқон хўжалиги раҳбари бўлган. 2012-йилда «Пастигав ЛЛC» қурилиш компаниясини яратди ва бу компанияни 2016-йилгача бошқарди. 2016-йилда туман раисининг фармони билан Тоғли Мастчох ноҳиясининг биринчи раиси этиб тайинланган эди.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: