АҚШ  криптовалютага қарши санкция киритди

Қўшма Штатлар криптовалюта айирбошлаш SUEX платформасига қарши санкция жорий қилди. Бу ҳақда 21 сентябрь куни АҚШ Молия вазирлиги маълум қилди .  

Вазирлик баёнотида криптобиржа Россиядаги филиаллари орқали киберҳужумлар чоғида ноқонуний тўловларни амалга оширишга имкон яратгани ҳақида айтилган. Бунинг учун камида саккиз турдаги “товламачи дастур” ишга солинган.

АҚШ расмийларига кўра, SUEX амалга оширгани маълумот бўлган транзакцияларнинг 40 фоиздан кўпроғи ноқонуний ташкилотлар билан боғлиқ бўлган. Бу каби криптобиржалар ноқонуний даромад олиш учун ноқонуний фаолиятга кўмаклашади, дея билдирган АҚШ Молия вазирлиги.

2018 йилда ташкил этилганидан бери SUEX юзлаб миллион доллар қийматга эга бўлган криптовалюталарни (асосан биткоинларда) ўтказган. 2020 йили товламачи ҳакерлар ва даркнет операторларига тўланган пуллар миқдори 400 миллионов доллардан ошиб кетган – 2019 йилдаги кўрсаткичга нисбатан тўрт баробар кўпдир.

SUEX криптовалюта брокери юридик жиҳатдан Чехияда рўйхатдан ўтган , бироқ у мамлакатда иш юритмайди. Биржа ўз фаолиятини Москва ва Санкт-Петербургдаги ҳамда Россиянинг бошқа айрим ҳудудлари ва Яқин Шарқдаги филиалларда олиб боради. SUEX бу филиалларда криптовалютадаги активларни нақд пул айлантириб бериши мумкинлигини иддао қилиб келади.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: