РОССИЯ ТОВУШДАН ГИПЕРТЕЗ УЧАДИГАН “ЦИРИКОН” РАКЕТАСИНИ ИЛК БОРА СУВ ОСТИ КЕМАСИДА СИНАБ КЎРДИ

Россия Мудофаа вазирлиги товушдан гипертез учадиган “Цирикон” ракетаси илк бора сув ости кемасида синаб кўрилгани тўғрисида баёнот берди. Бунга қадар мазкур ракета Оқ денгизда «Адмирал Горшков» сув усти кемасида синалган эди.

Ракета Баренцев денгизида «Северодвинск» сув ости кемасидан туриб отилди. Вазирлик синов муваффақиятли ўтганини таъкидлади.

Россия президенти Владимир Путин 2018-йилнинг 1-мартида Думада қилган чиқишида янги қуроллар тизими тўғрисида гапирган эди. Орадан бир йил ўтгач, Путин товушдан гипертез учадиган “Цирикон” ракетаси яратилганини билдирган.

Сентябрнинг охирларида АҚШда 2013-йилдан бери илк маротаба товушдан гипертез учадиган қанотли ракеталар синови муваффақиятли равишда ўтказилгани хабар қилинган.

АҚШ товушдан гипертез ракеталарни ишлаб чиқиш лойиҳасини Россия ҳудди шу каби ракетларни синовдан ўтказгани ортидан ишга туширди.

Шимолий Корея ҳукумати ҳам 28-сентябрь куни товушдан гипертез учадиган “Хвасон-8” ракетаси синовини муваффақиятли ўтказганини билдирди.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: