СТОКГОЛЬМДА ТИББИЁТ БЎЙИЧА НОБЕЛЬ МУКОФОТИ ЛАУРЕАТЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Физиология ва тиббиёт соҳаси бўйича 2021-йил учун бериладиган Нобель мукофоти АҚШ олимлари Дэвид Жулиус ва Ардем Патапутянга насиб қилди. Нобель мукофоти қўмитасининг 4-октябрда билдиришича, бу икки олим ҳарорат ва босим рецепторлари борасидаги изланишлари учун тақдирланган.

“Иссиқни, совуқни ва босимни ҳис қилиш яшаб қолишимиз учун зарур ва унинг илдизлари бизнинг атроф-муҳит билан муносабатларимиз асосларига бориб тақалади. Биз бу ҳисларни табиий ҳолат сифатида биламиз. Ҳарорат ва босимни ҳис қилиш имкониятини берувчи асаб сезгирлиги қандай пайдо бўлади? Бу саволга жорий йилда Нобель мукофотига сазовор бўлган лауреатлар жавоб топишди”,- дейилади расмий баёнотда.

Бунга қадар нейробиологияда бу саволлар жумбоқ бўлиб қолаётган эди.

Физиология ва тиббиёт соҳаси бўйича 2021-йил учун бериладиган Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилиниши ортидан Нобель анъанавий ҳафталиги бошланди.

Яқин кунларда физика, химия ва адабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинади. 8-октябрда Нобель Тинчлик мукофоти лауреати, 11-октябрда эса иқтисод бўйича мукофот соҳиби аниқланади.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: