ШВЕЦИЯ: МУҲАММАД ПАЙҒАМБАРГА КАРИКАТУРА ЧИЗГАН РАССОМ АВТОҲАЛОКАТДА ҚУРБОН БЎЛДИ

Муҳаммад пайғамбарга карикатура чизган швециялик рассом Ларс Вилкс Швеция жанубида 3-октябр куни содир бўлган автоҳалокат чоғида нобуд бўлди. Швеция нашрларининг полициядан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилишларича, ичида 75  ёшли Вилкс бўлган автомобил юк машинаси билан тўқнашган. Рассом ва уни қўриқлаган икки полициячи ўлган, юк машинаси ҳайдовчиси эса оғир жароҳат олган. Автоҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.

Ларс Вилкс 2007 -йили Муҳаммад пайғамбар боши билан ит расмини чизиб, “исломнинг энг асосий душманлари” рўйхатидан жой олганидан бери полиция томонидан қўриқланар эди. Мазкур карикатура Швеция ва Дания нашрлари орқали тарқпган.

Карикатуранинг чоп этилиши дунёнинг кўплаб мамлакатида мусулмонлар ғазабига сабаб бўлган,  Вилксга турли жойлардан таҳдид кела бошлаган. “Ал-Қоида” террор ташкилоти рассомнинг боши учун 100 минг доллар тиккан.

2010 йили икки эркак рассомнинг уйини ёқиб юборишга ҳаракат қилган. Уппсали университетидаги маъруза чоғида тингловчилардан бири Вилксга ташланган, бунинг оқибатида у енгил жароҳат олган.

Ларс Вилкс карикатуралари Charlie Hebdo сатирик журналида ҳам чоп этилган, мазкур нашр таҳририятига 2015-йил январида қилинган ҳужум оқибатида 12 киши ҳалок бўлган эди.

Ҳужум ва таҳдидларга қарамай, Вилкс бир неча бор дунёда инсон эркинлигидан кўра қимматлироқ ҳеч нарса йўқлигини билдирган эди.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: