ЖАҲОНДА КОРОНАВИРУСДАН ЎЛГАНЛАР СОНИ КАМИДА 4 МИЛЛИОН 800 МИНГ КИШИГА ЕТДИ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг билдиришича, дунёда коронавирус юқтирганлар сони 234 миллион 809 мингдан ортди. 4 миллион 800 мингдан зиёд киши вафот этди.

Сўнгги бир кунда 257 122 та янги касалланиш ҳолати аниқланди. Беморлардан ️4 204 нафари вафот этди.

Коронавирус бўйича мустақил статистикани олиб бораётган АҚШнинг Жонс Хопкинс университети эса, 5-октябр ҳолатига кўра, дунёда 235 миллион 476 мингдан ортиқ одам касаллик юқтирганини, улардан 4 миллион 810 мингдан ортиғи вафот этганини билдирди.

Касалланиш ҳолатлари бўйича АҚШ (43,329 миллиондан ортиқ), Ҳиндистон (33,834 миллиондан ортиқ), Бразилия (21,459 миллиондан ортиқ), Британия (7,900 миллиондан ортиқ) ва Россия (7,612 миллиондан ортиқ) етакчилик қилмоқда.

Хопкинс университетига кўра, дунёда коронавирусга қарши 6 миллиард 332 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: