СУД НАВАЛЬНИЙНИНГ ҚАМОҚ ЖАЗОСИНИ ШАРТЛИ ЖАЗОГА АЛМАШТИРИШГА ОИД АРИЗАСИНИ РАД ЭТДИ

Кассация суди Алексей Навальнийнинг “Ив Роше” иши бўйича қамоқ жазосини шартли жазога алмаштириш масаласини кўриб чиқишга оид шикоят аризасини кўриб чиқишдан бош тортди .

“Интерфакс” агентлиги қайдича, шикоят аризасида кўрсатилган важларни кўриб чиқиш учун тақрибан уч ой вақт кетган. Аризанинг рад этилиши сабабларини суд вакиллари журналистларга очиқлаган эмаслар.  

Алексей Навальний шу йил январ ойи охирида Германиядан даволаниб қайтаётган пайтда Москва аэропортида қўлга олинганди. Орадан бир неча кун ўтгач, Москванинг Симонов туман суди Жазони ижро этиш федерал хизмати илтимосномасига кўра Навальнийга нисбатан белгиланган шартли жазони реал қамоқ жазоси билан алмаштириб, мухолифатчини колонияга йўллаш ҳақида ҳукм чиқарган.

Навальнийга нисбатан шартли жазо 2014-йилнинг декабр ойида ўтказилган судда белгиланган. Ўшанда Навальний ва унинг укаси Олег “Ив Роше” ширкатидан маблағ ўмарганликда айбдор деб топилган. Ака-ука Навальнийлар мазкур айбловни қатъиян рад этишган ва “сиёсий сабабларга кўра” жиноий таъқиб этилаётганларини иддао қилишган.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: