ФИЗИКА БЎЙИЧА НОБЕЛЬ МУКОФОТИ ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИНИ ЎРГАНГАН ОЛИМЛАРГА БЕРИЛДИ

Физика бўйича 2021-йил учун Нобель мукофоти “комплексли физик тизимни тушунишга”, жумладан, Ер иқлими ва сайёралар ҳаракатини ўрганишга қўшган ҳиссаси учун Жоржио Паризи, Клаус Хассельман ва Сюкуро Манабега берилди. Бу ҳақда Нобель қўмитаси маълум қилди.

Сюкуро Манабэ ва Клаус Хассельман “Ер иқлимининг физик моделини яратгани ва глобал иқлим ўзгаришининг ишончли таҳлилини” яратгани, Жоржио Паризи эса “тартиб ва флуктуация физик тизимда атомдан бошлаб сайёраларгача қандай алоқада бўлишини кашф этгани” учун мукофотланди.

Бир кун аввал Нобель мукофотининг физиология ва тиббиёт соҳаси совриндорлари эълон қилинди. Бу мукофот АҚШ олимлари Дэвид Жулиус ва Ардем Патапутянга насиб қилди.

6-октябрда химия бўйича, 7-октябр куни адабиёт бўйича, 8-октябрда Тинчлик бўйича, 11-октябр куни иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти лауреатлари эълон қилинади.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: