ҚИРҒИЗИСТОН, ҚОЗОҒИСТОН, ЎЗБЕКИСТОН ВА ГРУЗИЯ IT-ПАРКЛАРИ ЯНГИ БОЗОРЛАРГА ЧИҚИШ УЧУН ҲАМКОРЛИК ҚИЛАДИ

Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Грузия IT-парклари янги бозорларга чиқиш имкониятига эга бўлиш ва стартапларни қӯллаб қувватлаш учун кучларни бирлаштириш мақсадида меморандум имзолади .

Бу 27-сентябрдан 1-октябргача Бишкекда бўлиб ўтган Digital Week 2021 рақамли ривожланиш ҳафталиги якуний натижаларидан биридир.

Қирғизистон Рақамли ривожланиш вазирлиги матбуот хизматига кўра, ушбу кенг кўламли тадбирга 12 мамлакатдан халқаро экспертлар ташриф буюрган, иштирокчиларнинг (офлайн ва онлайн) умумий сони эса 2000 кишидан ошган.

Тадбирда жами 60 га яқин маъруза тақдим қилинган, ивент ҳедлайнерлари орасида Facebook, Tik-Ток, IBM, Uber, “Лаборатория Касперского”, “Яндекс” ва бошқа илғор халқаро ширкатларнинг вакиллари бўлган.

Digital Week якунлари бўйича турли битимлар имзоланган, чунончи Евроосиё иқтисодий комиссияси доирасида кибержиноятлар бўйича маълумот алмашиш ҳақида келишувга эришилган. “Бу ҳамкорлик нафақат ҳакерлик ҳужумларига, балки ахборот технологиялари ёрдамида экстремизм ва терроризмга, шунингдек турли компютер вирусларига қарши бирга кураш олиб боришни назарда тутади”, дея изоҳ берган вазирлик.

Digital week Қирғизистонда ўтказиладиган халқаро миқёсдаги нуфузли тадбирлардан биридир. Ҳафталик барча конструктив кучларни, миллий ва халқаро экспертларни рақамли Қирғизистонни ривожлантириш ғояси атрофида жипслаштириш мақсадида ташкил қилинган.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: