КИМЁ БЎЙИЧА НОБЕЛЬ МУКОФОТИ МОЛЕКУЛАЛАР СИНТЕЗИНИНГ ЯНГИ МЕТОДЛАРИ УЧУН БЕРИЛДИ

Кимё бўйича Нобель мукофоти 2021-йилда Бенжамин Лист ва Дэвид Макмилланга берилди. Улар молекулаларни синтез қилишнинг янгича асимметрик органик катализи услубини кашф қилган.

Нобель қўмитаси молекулаларни синтез қилишнинг мазкур янгича методини атроф-муҳитга зарар етказмайдиган содда ва арзон услуб сифатида баҳолади. Айни пайтда бу кашфиёт янги дори-дармонларни ишлаб чиқаришда қўлланилмоқда.

Бенжамин Лист Германиянинг Макс Планка институтида кўмир бўйича тадқиқотлар олиб боради. Дэвид Макмиллан эса АҚШнинг Принстон университети ходимидир.

Анъанавий Нобель ҳафталиги 4-октябрда физиология ва тиббиёт соҳаси бўйича Нобель мукофоти лауреатларини эълон қилиш билан бошланган. Бу мукофот АҚШ олимлари Дэвид Жулиус ва Ардем Патапутянга насиб қилди.

5-октябрда физика бўйича Нобель мукофоти “комплексли физик тизимни тушунишга”, жумладан, Ер иқлими ва сайёралар ҳаракатини ўрганишга қўшган ҳиссаси учун Жоржио Паризи, Клаус Хассельман ва Сюкуро Манабега берилди.

7-октябр куни адабиёт бўйича, 8-октябрда Тинчлик бўйича, 11-октябр куни иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти лауреатлари эълон қилинади.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: