AMNESTY INTERNATIONAL: ТОЛИБОН 13 НАФАР ЭТНИК ҲАЗОРАНИ ҚАТЛ ЭТДИ

Amnesty International халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Толибон жангарилари Афғонистоннинг Дайкунди вилоятида 13 нафар этник ҳазорани, жумладан 17 ёшли қизни ўлдирганини маълум қилди. Бу қотилликлар 30-август куни Хидир туманининг Қаҳҳор қишлоғида содир этилган, дейилган ташкилот томонидан 5-октябр куни ёйинланмиш суриштирувда.

Мақтулларнинг 11 нафари Афғонистон ҳукумати қўшинларининг собиқ ҳарбий хизматчиси, икки нафари эса тинч аҳоли вакили бўлган.

Amnesty International, гувоҳларнинг сўзларига таянган ҳолда, 9 нафар ҳарбий толибларга таслим бўлганидан сўнг ўлдирилганини маълум қилган. Ҳуқуқбонлар уларнинг қатл қилинишини ҳарбий жиноят деб ҳисоблашмоқда. Тинч аҳолидан икки киши, жумладан, 17 яшар қиз толиблар оломонга қарата ўт очганида қурбон бўлган.

Ҳуқуқбонлар Толибон ҳаракатидан шафқатсизларча ўч олиш ҳолатларини дарҳол бас қилишни ва собиқ афғон ҳукумати ходимлари ҳамда уларнинг оилалари хавфсиз яшаши учун барча зарур чораларни кўришни талаб қилишмоқда.

“Янги ҳукумат бу каби жиддий қонунбузарликларга йўл қўйилмаслиги ва айбдорлар жавобгарликка тортилиши ҳақида баралла айтиши керак”, деб ёзган суриштирув муаллифлари.

Amnesty International аввалроқ, толиблар Ғазни вилоятини ишғол этишганидан сўнг 9 нафар этник ҳазорани қатл этганини маълум қилган.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: