АСФАЛТЛАШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокида Бобожон Ғафуров ноҳияси Хистеварз қишлоқ жамоатининг Саъдий кӯчасида узунлиги 10,4 километр ва кенглиги 5 метр бӯлган йӯлни асфалтлаш бошланди. 

Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари эълон қилингандан бошлаб шу кунгача Хистеварзда 10,6 километр автомобил йӯли асфалтланган.

Ободончилик ишлари билан бир қаторда мазкур қишлоқ жамоатида Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатма ва топшириқлари асосида соғлиқни сақлаш, маориф муассасалари, касб-ҳунар ӯрганиш ва бошқа хизмат кӯрсатиш марказлари фойдаланишга топширилган.

Бобожон Ғафуров ноҳиясининг Хистеварз қишлоқ жамоати аҳолиси мамлакатнинг бошқа ватанпарвар фуқаролари қатори ӯз қишлоқлари ва маҳаллаларини обод қилишга бел боғлаганлар.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: