БОБОЖОН ҒАФУРОВ НОҲИЯСИДА “ШУКУФАҲОИ ИСТИҚЛОЛ” МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ОЧИЛИШИ

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси- Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятига иш сафари доирасида Бобожон Гафуров ноҳиясининг Хистеварз жамоати Баҳористон қишлоғида “Шукуфаҳои Истиқлол” мактабгача таълим муассасасини фойдаланишга топширди. Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонга хабар беришларича, мазкур болалар боғчаси Баҳористон қишлоғининг маҳаллий тадбиркорлари ва фаоллари томонидан бунёд этилган.

Тӯрт гуруҳда 160 нафар кичкинтойлар тарбия билан қамраб олинади.

Ушбу болалар боғчасининг ишга туширилиши билан 25 нафар фуқаро доимий иш ӯрни ва яхши маош билан таъминланади.

“Шукуфаҳои Истиқлол” болалар боғчаси икки қаватдан иборат ва  0,70 гектар майдонда бунёд этилиб, мазкур муассасада болалар таълим-тарбияси учун барча қулай шароитлар муҳайё қилинган.

Қурилиш ишлари маҳаллий пудратчилар Ҳусейн Ғиёсиддинов ва Абдуманнон Абдусатторов томонидан 2019 йилнинг июл ойида бошланиб. Юқори сифатда ниҳоясига етказилди.

Бино лойиҳасининг умумий маблағи 1 миллион 800 минг сомонийни ташкил қилади.

Бино хоналари ётоқ жиҳозлари, стол ва стуллар ва бошқа ӯқув ва дам олиш лавозимотлари билан жиҳозланган.

Мазкур бино махсус ускуналар орқали кӯмир ва электр энергияси воситасида иссиқлик билан таъминланади.

Болалар боғчаси ҳудудида ёрдамчи ҳужралар, жумладан, мусиқа зали, спорт зали, тиббиёт хонаси ва 4та дам олиш майдончаси бунёд этилиб, кичкинтойларнинг ушбу таълим масканида ҳордиқ чиқаришлари учун барча  шароитлар  муҳайё қилинган.

Давлат Раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон иншоотнинг қурилиш ишларига юқори баҳо бериб, тарбиячилар ва муассаса раҳбариятига таълим ва тарбия сифатига жиддий эътибор қаратишлари бӯйича кӯрсатмалар берди. Ақлли ва ҳушёр, соғлом ва маълумотли фарзандлар тарбиясига муносиб ҳисса қӯшиш зарурлиги таъкидланди,зеро болалар миллат келажагидир.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунгача Баҳористон қишлоғида бирорта болалар боғчаси мавжуд эмас эди ва аҳоли ӯз фарзандларини жамоат марказидаги ва ноҳиянинг бошқа ҳудудларидаги болалар боғчасига олиб борар эдилар.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: