БӮСТОН ШАҲРИДА “ВОРИСОНИ ИЛМ” ХУСУСИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ОЧИЛИШИ

7-октябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси- Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилояти шаҳар ва ноҳияларига иш сафари доирасида Бӯстон шаҳрида “Ворисони илм” хусусий таълим муассасасини фойдаланишга топширди.

“Ворисони илм” хусусий мактаби мамлакат Президенти Эмомали Раҳмоннинг маърифатпарварлик сиёсати доирасида давлат Мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш учун Рауповлар оиласи ташаббуси билан 5 миллион сомоний маблағ эвазига бунёд этилган.

Мактаб биноси уч қаватдан иборат бӯлиб, унда 460 ӯринли 18та ӯқув хонаси ва бошқа иш кабинетларига ӯрин берилган. Таълим муассасаси иситиш маркази тизимига эга бӯлиб, таълимнинг барча замонавий шароитлари муҳайё этилган.

Янги таълим муассасасида таҳсил рус тилида олиб борилиб, инглиз ва хитой тилини ӯрганиш ҳам кӯзда тутилган. Бундан ташқари 2020-2040 йилларни “Илму маориф соҳасида табиатшунослик, аниқ ва математика фанларини ӯрганиш ва ривожлантириш йигирма йиллиги”, деб эълон қилиниши доирасида  “Ворисони илм” мактабида муҳим чоралар амалга оширилади.

Мактаб саҳнида спорт майдончаси бунёд этилиб, ёшлар ва ӯсмирларни спорт машғулотларига жалб қилиш учун қулай шароитлар муҳайё қилинган. Шу билан бирга, “Ворисони илм” хусусий таълим муассасасининг учинчи қаватида спорт зали мавжуд бӯлиб, ӯқувчилар волейбол, баскетбол ӯйинлари ва каратэ билан шуғулланадилар.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон хусусий таълим муассасаси ӯқувчилари билан суҳбатлашиб, мамлакат Ҳукуматининг маориф соҳасига диққат-эътибори кундан-кунга ортиб бораётганини эслатиб ӯтди.Бу барча ғамхӯрликлар ёш авлоднинг порлоқ келажаги учун эканлиги таъкидланди. Бунга жавобан, ӯсмирлар ва ёшлар яхши таълим олишлари ва келажакда ӯз халқи ва Ватанига садоқат билан хизмат қилишлари лозим.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон 2015 йилда Рауповлар оиласи томонидан бунёд этилган “Ворисони илм” болалар боғчасининг таълим ва тарбия шароити билан танишди.

Ҳозирги кунда ушбу мактабгача таълим муассасасида 100 нафар кичкинтойлар таълим ва тарбия билан қамраб олинган. Кичкинтойларга давлат Раҳбарининг совғалари топширилди ва  бахтли болалар Миллат пешвосининг ғамхӯрликларидан жуда шод ва хурсанд бӯлдилар.

Бӯстон шаҳрида мактабгача таълим муассасаларининг сони 12та бӯлиб, уларда 2 мингдан зиёд болалар ватанпарварлик ва миллий ифтихор руҳида  тарбияланадилар. Маориф соҳаси муассасаларида таълим ва тарбиянинг даражаси ва сифатини ошириш учун Бӯстон шаҳар давлат  ҳокимияти ижроия органи томонидан муҳим ва ӯз вақтида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: