МЕДИА ВА АХБОРОТ САВОДХОНЛИГИ:АФЗАЛЛИКЛАР, ФАКТЛАР, ТАРИХ ВА БУГУН

Ушбу мақола, бундан бир неча кун олдин чоп қилинган мақоланинг мантиқий давоми ҳисобланади. Бундан олдинги мақолада биз медиа, саводхонлик ва медиасаводхонлиги нима эканлиги ҳақида сизга маълумот берган эдик. Бу сафар биз ушбу атамани янада чуқурроқ ўрганишга бел боғладик. Бугун биз медиа ва ахборот саводхонлигини келиб чиқиш тарихи ва бугуни, у ҳақида қизиқарли фактлар билан сизни таништириб ўтамиз.

Келинг биринчи ўринда ушбу атаманинг пайдо бўлиш тарихини кўриб чиқамиз ва унинг пайдо бўлишига нима сабаб бўлганлигини билиб оламиз. Кўплар ўйлаши мумкин, медиа ва ахборот саводхонлиги 21 асрда пайдо бўлган янги термин. Аммо аслида ҳам шундекми?

Медиа саводхонлик пайдо бўлишига асосий сабаби бу номақбул ахборот ва шу йўсиндаги маданиятга қарши курашиш деб келтирилади, оммавий Википедиа энциклопедиасида. Оддий қилиб айтадиган бўлсак оммада номақбул маданият ва ахборотга иммунитет хосил қилиш медиа ва ахборот саводхонлигини асосий мақсади хисобланади.

Ушбу атамани ишлатган биринчи давлат Буюк Британия ҳисобланади ушбу атама 1930 йиллардан ушбу мамлакатда кенг кўламда ишлатида бошлаган. Бу йўналиш 1960 йилларга келганда Оммавий ахборот воситаларини тахлил қилиш ва уларни танқид қилишга айланди.

Австралия ва Буюк Британияда медиа ва ахборот саводхонлиги гуманитар фанлар қаторига киритилган.

Европанинг бошқа давлатларида медиа талим турли йилларда турли кўринишларда бўлган. Келинг уларни алохида кўриб чиқамиз. Мисол Финландия давлатида медиа ва ахборот саводхонлиги йўналиши 1970 йилдан бўён мактаб программасига киритилган, ушбу мамлакат университетлари дарслик программаларига эса 1977 йилдан киритилган. Аммо фақатгина 1990 йиллар бошида медиа талим биз ва сиз билган ва бугун кўриб турган шаклда шакллана бошлади. Скандинавия давлатларида медиа ва ахборот саводхонлиги 1990 йилдан таълим тизимига бириктирила бошлади ва ушбу соҳадаги илмий ишлар ҳам худди шу йиллардан ўз бошини олади.

Агар ушбу терминни Шўро давридаги ривожланишига эътибор қаратадиган бўлсак бу 1920 йилларга бориб тақалади, худди шу йиллардарн бошлаб коммунистик идеялар сингдирилган медиа таълим собиқ шўролар даврида пайдо бўла бошлади.

Сўнгги йигирма йил давомидаги техника ва технологиялар тараққиёти ОАВ, ахборот манбалари ва ахборот етказиб берувчилари (кутубхоналар, архивлар, Интернет ва бошқалар) фаолиятининг беқиёс кенгайишига олиб келиб, фуқароларга унинг улкан ҳажмидан фойдаланиш ва алмашиниш имконини яратди. Пировард натижада, фуқаролар ушбу ахборотнинг ишончли эканлигини баҳолаш, ўз фикрини эркин айтиш борасидаги ҳуқуқларини тўлақонли амалга ошириш имкониятига эга бўлмоқда. Шунинг учун ҳам кун тартибига фуқароларнинг медиа ва ахборот саводхонлиги(МАС)ни таъминлашдек долзарб масала кўндаланг қўйилмоқда. Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясининг 19-моддасида кўрсатилишича, “Ҳар бир инсон эътиқод эркинлиги ва уни эркин ифода этиш ҳуқуқига эга; ушбу ҳуқуқ ўз эътиқодига тўсиқсиз тарзда содиқ бўлиш ҳамда ахборот ва ғояларни ҳар қандай воситалар билан ҳар қандай давлат чегараларидан қатъий назар излаш, олиш ва тарқатиш эркинлигини ўзида мужассам этади”. Мазкур ҳуқуқнинг амалга ошиши медиатаълим бўйича 1982-йилда қабул қилинган Грюнвальд декларацияси билан ҳам белгиланади. Унда сиёсий ва таълим тизимлари фуқароларда коммуникация феномени тушунчасини ривожлантиришда ва уларнинг ОАВ ва (анъанавий ва янги) коммуникацияларда иштирок этишини рағбатлантириш кўрсатиб ўтилган. Мазкур ҳолат 2005-йилда қабул қилинган Александрия декларациясида ўз ривожини топиб, унда медиа ва ахборот саводхонлиги инсоннинг бутун ҳаёти давомида оладиган таълим асоси сифатида белгилаб берилган. Декларация ахборотни самарали равишда излаш, баҳолаш, ундан фойдаланиш ва барча соҳаларда шахсий, ижтимоий, касбий ва таълим мақсадларига эришиш учун уни яратиш имкониятларини тақдим этишда МАСнинг аҳамиятини ифода этади. МАС рақамли ахборот ва рақамли технологиялар дунёсида барча халқларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга ундовчи инсоннинг асосий ҳуқуқларидан биридир. Медиа ва бошқа ахборот хизматлари (кутубхоналар, архивлар ва Интернет) бутун дунёда мавжуд ахборотнинг тўлалигидан келиб чиққан ҳолда инсонларга қарор қабул қилишга кўмак беради. Бундан ташқари, улар жамият ўзи ҳақидаги ҳақиқатни билиши, аҳоли билан бўладиган мулоқотни қўллаб-қўвватловчи ва шу орқали у билан бирлашган ҳолда мақсад сари бориши мумкин бўлган воситадир. МАС инсоннинг рақамлаштирилган ахборот ва рақамли технологиялар оламидаги, барча халқларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга кўмак берувчи оламдаги базавий ҳуқуқи ҳамдир. Медиа ва бошқа ахборот хизматлари (кутубхоналар, архивлар ва Интернет) барча минтақаларда ахборот тўлақонлигини назарда тутган ҳолда инсонлар қарор қабул қилишида муҳим восита сифатида тан олинган. Бундан ташқари, улар ҳокимият ўз фаолияти хусусидаги ҳақиқатни билишида, аҳоли билан мулоқотни қўллаб-қувватлашида ва бу орқали белгиланган мақсадлар томон боришида кучли восита ролини ўйнайди. Оммавий коммуникация ва ахборот каналлари инсоннинг ҳаёти давомида билим олишга катта таъсир кўрсатади, шунинг учун ҳам нафақат бўлажак журналистлар, балки барча фуқаролар ҳам медиа ва бошқа ахборот хизматлари (кутубхоналар, архивлар, Интернет ва бошқ.) қай тарзда ишлаши ва уларни қай тарзда тўғри баҳолаш лозимлигини билиши зарур. Медиа ва ахборот саводхонлигининг вазифаси эса айнан ушбу билимларни фойдаланувчиларга етказиб беришдан иборатдир.

МАСнинг асосий афзалликлари:

  1. МАС бўлажак журналистларни келгусида фойдалана олиши учун кенг билимлар билан қуроллантиради.
  2. МАС демократик жамиятда медиа ва ахборот каналларининг фаолияти ҳақида муҳим билимлар беради, медиа ва ахборот хизматларининг функциялари доирасидаги фаолиятини баҳолаш учун зарур бўладиган, ушбу функцияларни амалга ошириш ва асосий кўникмаларни ривожлантириш учун зарур бўлган шарт-шароитларни тушунишни таъминлайди.
  3. Медиа ва ахборот саводхонлигига эга бўлган жамият эркин, мустақил ва турфа фикрли медиа ва очиқ ахборот тизимларини ривожлантиришни рағбатлантиради.

Журналистика соҳасида МАСнинг афзалликларидан тўла- қонли фойдаланиш учун қуйидаги шарт-шароитларни таъминлаш зарур:

  1. Медиа ва ахборот саводхонлиги яхлит бутунлик сифатида қабул қилиниши ва ўз мазмунида компетенция(билимлар, кўникмалар ва малакалар)лар мажмуини қамраб олиши;
  2. МАС талаба-журналистларни медиа ва ахборот каналлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиши учун касбий саводхонликни шакллантиришга мақсадли равишда йўналтириши;
  3. Бўлажак журналистлар ахборотни излаш, саралаш, баҳолаш ва тарқатиш кўникмаларига эга бўлиши;

4.Аёллар ва эркаклар, шунингдек, аҳолининг маргинал гуруҳлари, жисмоний имконияти чекланган шахслар, туб аҳоли ёки кам сонли миллатларнинг ахборотга эгалик қилиши учун бир хил имкониятларни яратиш;

5.МАС журналистлар томонидан ҳалқлар ва уларнинг маданиятини тушуниш, маданиятлараро мулоқотни ижтимоий ҳаётнинг муҳим воситаси сифатида қабул қилиниши.

Ахборот саводхонлиги

Журналистнинг ахборот саводхонлиги қарор қабул қилиш ва борлиқнинг долзарб муаммоларини таҳлил қилиш мақсадида ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ахборотни олиш, тушуниш, баҳолаш, мослаш, генерация қилиш, сақлаш ва намойиш қилиш учун керак бўлган билимлар, кўникмалар ва маҳорат мажмуасини билдиради. Бундай билимга эга бўлган журналист қуйидаги базавий кўникмаларга эга бўлади:

–танқидий тафаккур,

– ахборотни таҳлил қила билиш ва ундан кейинги босқичда материалда кўтарилган муаммони ҳал этишда фойдаланиш, – мустақил таълим олиш қобилияти,

– давлат фаолияти ва демократик жараёнларда иштирок этишга имкон берувчи шахсий медиа-ресурсларни яратиш.

Касбининг устаси бўлган журналист ўз олдига қўйиган мақсад- вазифаларидан келиб чиққан ҳамда ахлоқий қоида ва меъёрларга таянган ҳолда ахборотни қандай тўплаш, ундан фойдаланиш, уни синтезлаш ва ташкил этишни яхши билади.

Журналистнинг ахборот саводхонлиги ўз ичига қўйидаги кўникмаларни олади:

– ОАВ канали ахборот эҳтиёжларини аниқлаш/англаш: Унга нима керак? У қанддай муаммони ҳал қилишга уринмоқда?

– Аниқланган ахборот манбаларидан самарали фойдаланиш: расмий ҳужжатлар, эксперт фикрлари, воқеа иштирокчилари, Интернет маълумотлари, радио- ва телесюжетлар, китоблар ва ҳоказо.

Бирламчи, иккиламчи ёки учламчи манбаларнинг қайси биридан фойдаланиш зарур?

Бу ҳам ахборот излаш жараёнига киради: Ахборотни қаерда излаш мақсадга мувофиқ? Ёрдам олиш учун кимга мурожаат қилиш лозим?

– Ахборот сифатини таҳлил қилиш ва уни баҳолаш: ахборотнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлигини аниқлаш.

– Ахборотни ташкил этиш, сақлаш ёки архивлаш: кўплаб ахборот манбаларидан олинган ахборотни қандай қилиб самарали ташкил этиш мумкин? Яъни журналистнинг шахсий архивини яратиш ҳақида гап боради.

– Ахборотдан фойдаланишда ахлоқ меъёрларига риоя қилиш.

– Шахсий ахборот контентини яратиш ва уни тақдим этиш усуллари. Ахборот саводхонлиги журналист материалини тайёрлашда зарур бўлган муайян ҳажмдаги ахборот тўпланганини англаш имконини беради.

Ўктам РИЗАЕВ

Мақолани тайёрлашда “Ўзбекистон медиатаълим тараққиёти йўлида” ўқув қўлланмасидан фойдаланилди

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: