МИЛЛАТ ПЕШВОСИНИНГ ХУЖАНД ШАҲРИДАГИ ТАНТАНАЛИ МАДАНИЙ ТАДБИРДА ИШТИРОКИ

7-октябр Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси- Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хужанд марказий стадионида давлат Мустақиллигининг 30-йиллиги шарафига ӯтказилган тантанали байрам тадбирида иштирок этди ва нутқ сӯзлади.

Дастлаб, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятининг барча шаҳар ва ноҳияларининг  меҳнаткаш аҳолисини азиз Тожикистонимизнинг  мустақиллиги ва озодлигининг ӯттиз йиллиги билан самимий табриклади.

Давлат Раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон  халқимиз мустақиллик даврида қӯлга киритган ютуқларини мамнуният билан таъкидлаб, сӯнгги уч йил ичида вилоятда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилганини, бу даврда 8000 дан зиёд ижтимоий, иқтисодий ва инфратузилмавий иншоотлар қурилиб, фойдаланишга топширилганини айтиб ӯтди.

Шу муносабат билан, мамлакат Президенти вилоятнинг барча бунёдкор халқига, жумладан, ватанпарвар тадбиркорлар ва саховатли инсонларга Ватан равнақи йӯлидаги ташаббуслари учун миннатдорчилик изҳор этди.

Мустақилликнинг ӯттиз йили мобайнида мамлакат Ҳукумати иқтисодиётнинг турли соҳаларини ривожлантиришни таъминлаш учун барча манбалар ҳисобидан 48 миллиард сомонийдан зиёд маблағ ажратгани таъкидланди.

Вилоятда умумий қиймати 10 миллиард сомонийдан зиёд бӯлган 56 та давлат  инвестиция  лойиҳаси амалга оширилиб, ҳозирда яна 17 та давлат инвестиция  лойиҳаси давом этмоқда ва бугунги кунгача улар доирасида ӯзлаштирилган маблағ 2,3 миллиард сомонийни ташкил қилади.Сӯнгги 15 йил ичида вилоятга 24 миллиард сомонийлик хорижий сармоялар жалб этилган бӯлиб, шундан 15 миллиард сомоний маблағ тӯғридан-тӯғри инвестициялардир. Шунингдек, Суғд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2016-2020 йилларга мӯлжалланган Дастури доирасида умумий қиймати 7,8 миллиард сомоний бӯлган 192 та лойиҳа ижро  этилиб, 2021-2025 йилларга мӯлжалланган навбатдаги дастурда умумий қиймати 11 миллиард сомоний бӯлган яна 243 та лойиҳа амалга оширилиши кӯзда тутилган.

Давлат бюджетининг вилоятнинг турли соҳалари учун ҳаражати ҳам йилдан-йилга ортиб бормоқда, 2001 йилдаги 37 миллион сомонийдан 2021-йилда 2,3 миллиард сомонийга етди ва бу кӯрсаткич 65 баробардан кӯпдир.Натижада, вилоятда кам таъминланганлик даражаси 1999 йилдаги 73 фоиздан 2020 йилда 15,4 фоизга пасайган.

Мамлакат Президенти ӯз нутқи давомида минтақа миллий иқтисодиётининг муҳим соҳаларини тӯлиқ таҳлил қилди. Вилоят саноат соҳаси мамлакат саноат соҳасининг муҳим қисмларидан бири эканлиги, мустақиллик даврида унинг турли тармоқларида ишлаб чиқаришнинг улкан салоҳияти шаклланганлиги таъкидланди. Мавжуд салоҳиятлардан фойдаланиш ва янги корхоналар таъсис этиш натижасида вилоятда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1995-йилдаги 1,5 миллиард сомонийдан 2020-йилда 15,6 миллиард сомонийгача ортиб, унинг мамлакат саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши 51 фоизга етди.

Мустақиллик йиллари давомида Суғд вилоятида қишлоқ хӯжалиги соҳаси ҳам изчил ривожланиб, соҳа маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 2,3 баробарга кӯпайди ва 2020-йилда 12 миллиард сомонийга баробар бӯлди.

Саноат ва қишлоқ хӯжалиги соҳаларидаги фойдаланилмаган имкониятларни ҳисобга олган ҳолда, вилоят, шаҳар ва ноҳиялар, саноат ва қишлоқ хӯжалиги  раҳбарлари иккита стратегик мақсад- мамлакатни тез суръатда саноатлаштириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги вилоят ҳиссасини ошириш учун барча тадбирларни йӯлга қӯйишга вазифадор этилди.

Сӯнгги ӯттиз йил мобайнида Суғд вилояти йӯл ва транспорт соҳасида мамлакат Ҳукумати томонидан умумий қиймати 5,7 миллиард сомоний бӯлган 6 та давлат инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 450 километр халқаро аҳамиятга молик йӯллар, 71 та кӯприк ва 2 та туннел қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Ёш авлод таълим-тарбияси ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун зарурий шарт-шароитларни яратиш мақсадида Суғд вилоятида 370 минг ӯқувчилар учун мӯлжалланган 780 та янги таълим муассасалари ва қӯшимча бинолар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Жорий йилнинг ӯзида, давлат  Мустақиллигининг 30-йиллигини нишонлаш муносабати билан вилоят ҳудудида 27 минг ӯқувчига мӯлжалланган  яна 52 та  таълим муассасаси ва қӯшимча бинолар бунёд этиш режалаштирилди.

Мустақиллик даврида давлат ижтимоий сиёсатининг энг муҳим йӯналишларидан бири бӯлган вилоят соғлиқни сақлаш соҳаси сезиларли ривожланди. Бу даврда 316 та соғлиқни сақлаш муассасаси, жумладан, 17 та касалхона ва тиббий марказлар, 39 та даволаш бӯлимлари, 91 та саломатлик марказлари, 149 та саломатлик пунктлари ва 20 та бошқа иншоотлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Танҳо сӯнгги 8 йил ичида вилоят соғлиқни сақлаш муассасалари учун 130 миллион сомонийлик тиббий асбоб-ускуналар ва лавозимотлар сотиб олинди.

Давлат Раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон ӯтган ӯттиз йил мобайнида вилоятда қӯлга киритилган ютуқлардан мамнунлигини изҳор этиб,  вилоят шарафли аҳолиси азиз Тожикистонимизнинг мустақиллиги ва эркинлиги, мамлакатдаги тинчлик ва барқарорликка шукроналик ҳисси билан Ватан ободлиги , давлат тараққиёти ва ҳар бир оиланинг турмуш шароитини янада фаровон этиш йӯлида садоқат билан ва виждонан меҳнат қилишларини комил ишонч билан таъкидлади.

Мамлакат Президенти нутқ сӯзлагандан сӯнг, мамлакат Истиқлолияти ютуқлари, Суғд вилояти тараққиёти ва Миллат пешвосининг мамлакат халқи муносиб ҳаётини таъминлашдаги саъй-ҳаракатларини улуғлаган тантанали маданий байрам дастури бӯлиб ӯтди.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: