ХАЛҚ ҲУНАРМАНДЧИЛИГИГА ЭЪТИБОР

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятига бӯлган иш сафари давомида Бобожон Ғафуров ноҳиясининг Хистеварз қишлоқ жамоатида халқ ҳунармандчилиги, атлас-адрас ишлаб чиқариш ва тикувчилик цехи биносини фойдаланишга топширди.

Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги халқ ҳунармандчилиги маркази ҳовлисида Истаравшан, Исфара Панжакент, Хужанд шаҳарлари ва Жаббор Расулов ноҳиясидан келтирилган халқ ҳунарлари, миллий таомлар, нон ва хамир маҳсулотлари, асал, ширинликлар, қуруқ мева ҳамда  наққошлик намуналари кӯргазмага қӯйилганди.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон кӯргазмани томоша қилиб, ушбу шаҳар ва ноҳияларда ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифати ва халқ ҳунармандчилигига юқори баҳо берди.

Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги халқ ҳунармандчилиги марказининг тикувчилик цехига Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг маблағ ӯтказиши билан 50та замонавий тикув машинаси ва 30та тӯқимачилик ускунаси сотиб олинган. Бу ерда 100 киши ишга жалб этилган.

Бу ерда пахта ва маҳаллий ипдан сифати юқори бӯлган матолар ишлаб чиқарилади.

Маълум қилинишича, ишсиз хотин-қизларга касб ӯргатиш учун яхши шароит яратилган. Шунингдек, мазкур цехда ҳар куни битта атлас ва адрас тӯқиш ускунасида 10-15 метр экологик жиҳатдан тоза мато тайёрланади. Бундай маҳсулотга ноҳия ҳудудидаги ва ундан ташқаридаги бозорларда талаб катта.

Эндиликда ушбу марказда касб ӯрганиш истагида бӯлганлар Аҳоли бандлиги агентлигининг йӯлланмаси асосида бепул ӯқишлари мумкин.

Халқ ҳунармандчилигини тараққий эттириш, халқаро майдонда мамлакатнинг сайёҳлик имкониятлари ва миллий маданиятни юзага чиқариш, шунингдек, сармояни жалб этиш мақсадида, 2018-йили Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан “Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари” эълон қилинди.

Бу даврда вилоятда юзлаб иш ӯрнига эга халқ ҳунармандчилиги марказлари барпо этилди. Ҳунармандлар муваффақият қозониб, ӯз ижод маҳсулларини олам аҳлига кӯрсата олдилар.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон марказ билан танишиб чиққандан сӯнг, хайрли ишни амалга оширганлари учун масъулларга омад ва муваффақият тилади.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: