ДЕҲМОЙ-БОБОЖОН ҒАФУРОВ-КОНИБОДОМ АВТОМАГИСТРАЛИДА ҚУРИЛИШ ИШЛАРИНИНГ БОШЛАНИШИ

8-октябр куни  Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси –Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятига иш ташрифи доирасида Жаббор Расулов ноҳиясининг Деҳмой қишлоғида Деҳмой-Бобожон Ғафуров-Конибодом автомобил йӯлини бунёд этиш ва таъмирлаш ишларини расман бошлаб берди.

Деҳмой-Бобожон Ғафуров-Конибодом автомобил йӯлини таъмирлаш ва янгилаш лойиҳасининг тақдимоти чоғида Давлат Раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмонга хабар беришларича, янгиланадиган йӯлнинг умумий узунлиги 50,5 километрни ӯз ичига олиб, йӯл кенглиги айрим қисмларда 8 метрдан 15 метргача бӯлиши режалаштирилган. Лойиҳани амалга ошириш жараёнида йӯлнинг  ушбу қисмида текислаш, сув қувурлари ётқизиш, йӯлнинг икки четига хавфсизлик панжарали бетон ариқлар қуриш, 11 та кӯприкни таъмирлаш, горизонтал чизиқлар чизиш, йӯл белгилари ӯрнатиш ва бошқа ёрдамчи иншоотлар қуриш кӯзда тутилган.

Таъкидлаш жоизки, Деҳмой-Бобожон Ғафуров-Конибодом автомобил йӯли Тожикистон Республикаси Ҳукумати томонидан Тожикистон Республикаси Транспорт вазирлиги буюртмасига мувофиқ тараққиёт бӯйича ҳамкорлар билан  биргаликда, жумладан, “Марказий Осиёда минтақавий алоқа  йӯлларини ривожлантиришнинг тӯртинчи босқичи” доирасида Жаҳон банки молиявий  гранти асосида 50 миллион АҚШ доллари эвазига уч йил давомида тӯлиқ таъмирланиб, янгиланади.

Шу тариқа, мазкур лойиҳа доирасида  узунлиги 21,9 километр 3-техник даражадаги  Деҳмой-Бобожон Ғафуров-Конибодом, узунлиги  6,3 километр 1-техник даражали Бобожон Ғафуров-Хистеварз, узунлиги 10 километр 1-техник даражали Конибодом-Кӯчкак ва узунлиги 12,3 километр 3-техник даражали Куруш-Бекобод , жамъи 50,5 километр узунликдаги автомобил йӯллари таъмирланиб, янгиланади.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Деҳмой-Бобожон Ғафуров-Конибодом автомобил йӯли қурилиши лойиҳаси билан танишув чоғида бунёдкорлик ва янгилаш ишларини сифатли ниҳоясига етказиш бӯйича масъул шахсларга аниқ  топшириқ ва кӯрсатмалар берди, чунки Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита ташаббуси билан жумҳуриявий ва халқаро аҳамиятга молик  Деҳмой-Бобожон Ғафуров-Конибодом автомобил йӯлини таъмирлаш лойиҳаси транспорт инфратузилмаси ҳолатини яхшилаш, йӯл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, чегараолди минтақаларида савдо ва тижоратни  ривожлантириш ва  йилнинг ҳар тӯрт фаслида аҳоли ва сайёҳларнинг борди-келдиси учун зарурий шароитларни яратиш учун амалга оширилади.

Шу ернинг ӯзида Тожикистон Республикаси Ҳукумати  ва Япония Ҳукумати ӯртасидаги икки томонлама манфаатли ҳамкорлик заминида,  асосан йӯл ҳолатини  сақлаш учун мӯлжалланган 10 дан зиёд янги маркали автомобиллар тақдим этилди .Салоҳиятли соҳа техника воситалари Япония Ҳукуматининг гранти бӯлиб,  Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан Суғд вилояти шаҳар ва ноҳиялари  автомобил йӯлларини таъмирлаш давлат корхоналарига ҳадя этилди.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: