ЖАҲОНДА COVID-19 ДАН ЎЛГАНЛАР СОНИ 4 МИЛЛИОН 814 МИНГДАН ОШДИ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг билдиришича, дунёда коронавирус юқтирганлар сони 235 миллион 673 мингдан ортди. Касалликдан 4 миллион 814 мингдан кўпроқ бемор вафот этди.

Сўнгги бир суткада коронавирусга 396 941 киши чалинди. Улардан 6 491 нафари ҳаёт билан видолашди.

Жаҳондаги коронавирус пандемияси бўйича мустақил статистика олиб бораётган АҚШнинг Жонс Хопкинс университети маълумотлари эса Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти статистикасидан бир неча юз минг кишига фарқ қилади.

Жонс Хопкинс университетининг билдиришича, дунёда 236 миллион 511 мингдан ортиқ одам касаллик юқтирган. 4 миллион 828 мингдан ортиғи вафот этган.

Касалланиш бўйича биринчи бешликда АҚШ (43,569 миллиондан ортиқ), Ҳиндистон (33,871 миллиондан ортиқ), Бразилия (21,478 миллиондан ортиқ), Британия (7,967 миллиондан ортиқ) ва Россия (7,662 миллиондан ортиқ) бормоқда.

Жонс Хопкинс университетига кўра, дунёда коронавирусга қарши 6 миллиард 367 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: