МИЛЛАТ ПЕШВОСИНИНГ ЖАББОР РАСУЛОВ НОҲИЯСИ “НАВРӮЗ” ДЕҲҚОН ХӮЖАЛИГИДА ХУРМО, АНОР БОҒЛАРИГА ТАШРИФИ ВА ҲОСИЛ ЙИҒИМ-ТЕРИМИДА ИШТИРОКИ

8-октябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаббор Расулов ноҳиясининг Деҳмой қишлоғида “Наврӯз” деҳқон хӯжалигининг   хурмо ва анор боғларига ташриф буюрди.

Хабар беришларича, “Наврӯз” деҳқон хӯжалиги 2016-йилда ташкил этилган бӯлиб, унинг ихтиёрида 8 гектар, жумладан, 5 гектар хурмо ва 2 гектар анор боғлари бор. Хӯжаликнинг асосий йӯналиши  боғдорчилик бӯлиб, 12 нафар ҳиссадор фаолият юритади.

Деҳқонлар ердан унумли фойдаланиш мақсадида мевали дарахтлар қатори орасига асосий экинда ва такрорий экин чоғида ҳам сабзавот ва полиз экинлари етиштириб, экологик жиҳатдан тоза қишлоқ хӯжалиги маҳсулотларидан мӯл ҳосил олишади.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон “Наврӯз” деҳқон хӯжалигининг мевали дарахтлар парвариши усулини юқори баҳолаб, тажрибали деҳқонларга табиий ва сархил  мева, сабзавот, полиз экинлари етиштириш ва шу йӯл билан мамлакат истеъмол бозорини бойитишга қӯшган муносиб ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирди.

Мазкур хӯжаликнинг хурмо ва анор мевалари асосан, серҳосил маҳаллий навлардан иборат бӯлиб, боғбонлар ҳар йили ҳосил йиғим-терими мавсумида гектаридан ӯрта ҳисобда 10 тонна хурмо ва ҳар гектар анор боғидан бир тоннага яқин ҳосил қӯлга киритадилар.

Айни пайтда хӯжалик боғларида ҳосил мӯл бӯлиб, деҳқонлар хурмо ва анор ҳосили йиғим-теримини бошладилар.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон хӯжалик деҳқонлари билан самимий суҳбат ӯтказиб, мамлакат хорижида эҳтиёж кучли бӯлган Тожикистоннинг сархил меваларини захира қилиш, сақлаш ва экспорт қилиш бӯйича деҳқонларга фойдали маслаҳат ва тавсиялар берди.

Ташриф чоғида Давлат Раҳбарига хабар беришларича, жорий йилда мазкур хӯжаликда такрорий экин сифатида  карам, саримсоқ пиёз, шолғом, турп, дон учун  маккажӯхори ва кӯкатлар экилган.

Шу тариқа, деҳқонлар ерни бошқаришнинг бой тажрибасидан фойдаланиб, йилига уч маротибадан ҳосил қӯлга киритиб, кеча-кундуз  машаққатли меҳнатлари туфайли яхши иқтисодий даромадга эга бӯладилар ва турмуш шароитларини янада яхшилашга имкон яратадилар.

Хӯжаликнинг яна  бошқа йӯналишларидан бири ниҳолчиликдир. Боғбонлар хурмо, анор, гилос, ёнғоқ ва бошқа навли мевали дарахтлар кӯчатини парвариш қилишни йӯлга қӯйиб, кӯчатларни  вилоят ва республиканинг турли минтақаларида янги боғлар яратиш учун сотувга чиқарадилар.

Шу ернинг ӯзида Жаббор Расулов ноҳияси меҳнат аҳли етиштирган маҳсулотларини намойиш этдилар.

Кӯргазмада  йил давомида ҳалол меҳнат эвазига етиштирилган турли мева, сабзавот ва полиз экинлари, жумладан, қовун, тарвуз, узум, хурмо, анор ва бошқа қишлоқ хӯжалиги маҳсулотлари намойиш этилди.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: