ОНАГА ЭҲТИРОМ

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ӯз чиқишларида оналарни ҳурмат қилиш, уларнинг заҳмати ва хизматларини улуғлашни таъкидлаб, онанинг васфида шундай деган: “Она-ҳаёт бахшида этувчи, авлодларни бирлаштирувчи, руҳу жонга куч бағишловчи зот ва меҳр-муҳаббат манбаидир.

Барча мӯъжиза ва парвоз, барча ижоду асос, барча мардлик ва қаҳрамонлик она куну тун чеккан заҳмат самарасидир. Дунё онанинг жаннатий этагида камолга етади. Шунинг учун башарият ҳамиша ундан миннатдор”.

Хужанд халқаро аэропорти раҳбариятининг бошламаси билан аэропорт саҳнида 1300 ободонлаштириш ва кӯкаламзорлаштириш куни доирасида ҳамда Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30-йиллиги муносабати билан онага нисбатан пок ва самимий муҳаббат, улкан ҳурмат, аёл-онани улуғлаш ва тожик онасини қадрлаш рамзи сифатида “Она дуоси” ҳайкали бунёд этилди. Бу мамлакатдаги она қӯлини дуога очиб турган биринчи улкан ҳайкалдир.

“Она дуоси” ҳайкалининг баландлиги пойдевори билан қӯшиб ҳисоблаганда 13 метрни ташкил қилади. Ҳайкалнинг ӯзи эса 6,7 метр ва таг қисми 5,5 метрга тенг.

Чароғон фавворалар ва гӯзал гулзорлар оғушидаги “Она дуоси” ҳайкали саҳни дилкаш ва кӯркам маконга айланган. Бу ажойиб мавзе меҳмонлар ва сайёҳлар тамошо қиладиган жой саналади. Онанинг дуоси ҳар бир инсон учун омад ва муваффақият гаровидир.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ватанпарвар кишиларнинг юртнинг бир гӯшасини обод қилиш йӯлидаги бошламасини олқишлаб, бу яратувчан амал таҳсинга лойиқ эканлигини айтди.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: