МЕССИ “БАРСЕЛОНА” ЕЧЛ ҒОЛИБЛИГИГА ДАЪВОГАР ЭМАСЛИГИНИ ТАН ОЛДИ

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Лионель Месси ЕЧЛ бош соврини учун даъвогарлар қаторига собиқ клуби “Барселона”ни киритмаслигини тан олди. Бу ҳақда у “France Football” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

“Сўнгги вақтларда ПСЖ диққат марказида бўлиб тургани ҳеч кимга сир эмас. Бироқ, ЕЧЛ ғолиблиги учун курашаётган кўплаб кучли жамоалар бор. Мисол учун “Бавария”, “Челси” ва Манчестер клублари, шунингдек, “Интер” ҳамда ҳар қандай вазиятда фаворитлигича қоладиган “Реал Мадрид” ҳам бор. Лекин, “Барселона”ни бу рўйхатга қўша олмайман”, дейди Месси.

Бундан ташқари, футболчи бу рўйхатга “Ливерпуль”, “Ювентус” ҳамда “Атлетико” сингари гранд клубларни қўшмади.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ЕЧЛ гуруҳ босқичи илк 2 турида кетма-кет мағлубиятга учраб, 0 очко билан аутсайдер бўлиб турибди. Ўтган мавсум каталонияликлар айнан ПСЖ га мағлуб бўлиб, турнирни тарк этган эди.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: