БРИТАНИЯ МАТБУОТИ: РОССИЯ ЖОСУСЛАРИ ASTRAZENECA ВАКЦИНАСИГА ОИД МАЪЛУМОТЛАРНИ ЎҒИРЛАГАН

Британия ҳукумати киберҳужумлар ва интеллектуал мулк ўғирланишига оид ҳар қандай хабарга “ўта жиддий” қарайди.

Буюк Британия бош вазири вакили Sun газетасининг Россия махсус хизматлари AstraZeneca коронавирусга қарши вакцинасининг формуласини ўғирлагани ҳақидаги хабари ҳақиқатга тўғри келиш-келмаслиги хусусидаги саволга шундай жавоб берган .

Вакил махсус хизматлар фаолияти билан боғлиқ материаллар мазмуни бўйича изоҳ бермаслигини таъкидлаган. У Россияга нисбатан бирон айбловни илгари сурмаган.

Ўтган куни Sun таблоиди ва унга таянган ҳолда Британиянинг бошқа ОАВ лари махсус хизматлар россиялик аллақандай жосус AstraZeneca ширкатидан вакцинага оид маълумотларни шахсан ўғирлаганини ҳукуматга билдиргани ҳақида хабар берган эди. Sun газетаси иддаосига кўра, ушбу маълумотлар Россиянинг “Cпутник V” вакцинасини яратишда қўлланилган.

Британия вакцинаси ҳам, русларники ҳам аденовирусли ҳисобланади, яъни уларнинг таъсир этиш принципи бир хил. Аммо уларнинг орасида фарқлар ҳам бор: хусусан, Россия вакцинасидан фарқли равишда AstraZeneca шимпанзе аденовируси негизида ишлаб чиқилган. “Спутник V” Россияда ўтган йилнинг августида расман рўйхатга олинган бўлса, AstraZeneca Британияда декабр ойида қайддан ўтган.

Ўтган йили Ғарб нашрлари Россия хакерлари вакциналарга оид маълумотларни ўғирлаш мақсадида киберҳужумлар уюштиргани тўғрисида хабар берган эди.

“Спутник V” вакцинаси экспорти билан шуғулланувчи Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди вакцинани ишлаб чиқиш учун маълумотлар ўғирланганига оид хабарларни “аноним манбаларга асосланган қип-қизил ёлғон” деб атаган.

Кремлнинг матбуот котиби Дмитрий Песков россиялик жосуслар вакцинага оид маълумотларни ўғирлаган бўлиши мумкин ёки эмаслиги тўғрисидаги саволга жавобан Sun газетасини “ғайриилмий нашр” деб атаган.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: