ЕВРОПА ИТТИФОҚИ ВАКИЛЛАРИ ТОЛИБОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН УЧРАШАДИ

Европа Иттифоқи вакиллари 12-октябр куни Доҳада Толибон делегацияси билан музокаралар ўтказади. Бу ҳақда Толибон ҳукумати ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий маълум қилди.

Толибон 15-августда Афғонистон назоратини қўлга киритганидан сўнг илк маротаба АҚШ вакиллари Доҳада ҳаракат расмийлари билан учрашган эди. Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс 9-10 октябрда ўтган учрашувларда Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш, хавфсизлик, террорчилик, афғон аёлларининг ҳуқуқлари каби масалалар муҳокама қилинганини билдирган.

Европа Иттифоқи вакиллари билан музокараларда ҳам асосий эътибор Афғонистонда юзага келган гуманитар инқирозни бартараф этиш масаласи муҳокама этилиши кутилмоқда.

Музокаралардан бир кун аввал Европа Иттифоқи ташқи ишлар мутасаддиси Жозеп Боррел афғон халқи ёрдамга муҳтож экани ҳақида гапирган эди.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: