КИМ ЧЕН ИН ШИМОЛИЙ КОРЕЯДАГИ БЕҚАРОРЛИКНИНГ АСЛ САБАБЧИСИ АҚШ ЭКАНИНИ ИДДАО ҚИЛДИ

Шимолий Корея лидери Ким Чен Ин Қўшма Штатлар икки мамлакат ўртасида таранг вужудга келтираётганини иддао қилиб, ўз мамлакати ҳарбий қудратини оширишга ваъда берди .

Унга кўра, АҚШ Шимолий Кореядаги беқарорликнинг “асосий сабаб”и бўлиб ҳисобланади.

“АҚШ тез-тез бизнинг давлатимизга душманона кайфиятда эмаслигини билдириб турган, бироқ бизни бунга ишонтирадиган ва амалий ҳаракатларга асосланган ҳеч қанақа далил йўқ. АҚШ ўзининг нотўғри мулоҳазалари ва хатти-ҳаракати билан минтақада таранглик келтириб чиқаришда давом этмоқда”, дея иқтибос келтирган Ким Чен Ин сўзларидан давлатга қарашли Korean Central News Agency (KCNA) агентлиги 12-октябр куни ёйинлаган хабарида.

Байден маъмурияти аввалроқ бир неча бор Пхеньянга нисбатан душманона қарашга эга эмаслигини билдирган.

Ким Чен Ин ўз сўзида Шимолий Кореяда ҳарбий қудратнинг орттиришга йўналтирилган ҳар қандай ҳаракат Жанубий Кореяга қарши қаратилмаганини таъкидлаган, айни пайтда у қурол ишлаб чиқаришга зўр бераётганини айтиб, КХДР ни қоралаётган Жанубий Кореяни иккиюзламачиликда айблаган.

Шу билан бирга, Шимолий Корея лидери жанубдаги қўшнисини ўз ҳарбий қудратини ошириш учун “каттагина маблағ” сарфлаётганлигини иддао қилган.

Ким Чен Ин бу мулоҳазаларни 11-октябр куни “Мудофаа–2021” ҳарбий аслаҳалар кўргазмасида қилган чиқишида билдирган. Тадбир ҳукмрон Ишчи партия ташкил этилганининг 76 йиллигига бағишлаб ўтказилган.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: