ҲУҚУҚ ҲИМОЯСИ ТАШКИЛОТЛАРИ ИСТАНБУЛДА ТУРКМАН ФАОЛЛАРИГА ҲУЖУМ ҚИЛИНГАНИНИ БИЛДИРМОҚДА

Ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари 11-октябр куни кечқурун Истанбулда Турк маданияти марказидан чиқаётган туркманистонлик икки нафар фаолга номаълум шахслар томонидан ҳужум қилинганини билдирди.

Болгариядаги “Мемориал” халқаро ҳуқуқ ташкилоти ва Хельсинки инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг билдиришича, фаолларнинг бошлари ёрилган ва бурунлари синдирилган.

Бундан ташқари Истанбулдаги ўғуз маданияти жамиятини бошқараётган Нурмуҳаммад Аннаевнинг ҳужжатлари ва қўл телефони ўғирланган. Аннаев 14-15 октябрда ЕХҲТнинг Варшавада ўтадиган инсон ҳуқуқлари анжуманида иштирок этиши ва туркман ҳукуматини танқид қилувчи нутқ сўзлаши кутилаётган эди.

Сўнгги пайтларда Туркманистон қочиб, Туркияда бошпана топган туркманистонлик ҳуқуқ фаолларига босимлар кучаймоқда. Жумладан, фаол Дурсўлтан Тагановани Анқара Ашхабодга депортация қилиш учун қўлга олган. Жаҳондаги 11 та йирик ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Туркия ҳукуматига туркманистонлик фаолни Ашхободга депортация қилмаслик илтимоси билан мурожаат қилди.

Кузатувчиларга кўра, Туркия ҳукумати Туркманистонни қўшни давлатлар каби “Турк кенгаши”га аъзо бўлишини истаган ҳолда, туркман ҳуқуқ фаолларига нисбатан босимларни амалга оширмоқда.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: