БЕЛАРУС: МУХОЛИФАТ ТЕЛЕГРАМ-КАНАЛЛАРИГА ОБУНА БЎЛГАНЛАР ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ

Беларус ИИВ фуқароларни мамлакатда экстремистик деб топилган телеграм-канал ва чатларга обуна бўлгани учун жиноий жавобгарликка тортишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда вазирликнинг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бош бошқармаси (УЖвКҚКББ) канали орқали маълумот тарқатилган.

Беларусда суд томонидан экстремистик деб топилган аксар каналлар мухолифатга тегишли.

Янги чора Беларусь ҳукуматининг 12 октябрдаги “Экстремизмга ва нацизм реабилитациясига қарши кураш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан боғланган. ИИВга кўра, ҳужжат мессенжер ва ижтимоий тармоқлардаги гуруҳларни фуқароларнинг экстремистик фаолият юритувчи норасмий гуруҳи деб баҳолаш имконини беради. Бунинг учун фуқаролар етти йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Феврал ойида Бош бошқарма экстремистик деб топилган чат ва каналларга обуна бўлиш маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида баҳоланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Ўшанда адвокатлар амалдаги қонунчиликка кўра бундай қилиб бўлмаслигини айтганлар. Аммо милиция барибир каналларнинг обуначиларини жарима торта бошлаган.

Экстремистик деб топилган каналлар орасида нафақат мухолифат гуруҳлари, балки медиа ҳам бор. 2020-йил октябрида Минск суди 990 минг обуначиси бўлган NEXTA телеграм-каналини экстремистик деб топган. Август ойида эса нуфузли янгиликлар портали бўлмиш Tut.by телеграм-каналларига нисбатан ҳам шу каби чора кўрилган.

Беларус ҳукумати 2020-йил августидаги президент сайловидан сўнг бошланган оммавий норозилик ортидан мухолифат вакиллари ва уларга хайрихоҳ фуқароларни аёвсиз таъқиб қилишда давом этмоқда.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: