МОСКВАДА КОРОНАВИРУСДАН ЎЛГАНЛАРНИНГ 86 ФОИЗИ ҚАРИЯЛАР

Москва расмийларининг билдиришича, 60 ёшдан катта бўлган COVID-19 беморларининг ҳар тўққизтасидан бири вафот этмоқда. Ўз вақтида шифокорларга мурожаат қилмаган кекса беморларнинг ҳар учинчиси ўлмоқда.

Коронавирусни назорат қилиш бўйича Москва тезкор штабининг маълум қилишича, 60 ва ундан катта ёшдагиларда коронавируснинг оғир кечиш ҳолатлари ёшларга нисбатан 5,5 баробар, 75 ёшлиларда 7 баробар, 80 ёшиларда 9 баробарга кўпдир.

COVID-19 га чалинган кексаларнинг тенг ярми касалхонага ётқизилишга муҳтож. Уларда уч кун ичида касаллик энг оғир даражага етиши кузатилган. Бугунги кунда коронавирус беморлари даволанаётган касалхоналарда ётганларнинг 60 фоизи кексалардир. Сунъий нафас олдириш аппаратига уланганларнинг 80 фоизи ҳам ёши 60 дан ошганлар.

Расман билдирилишича, Москвада коронавирусдан ўлганларнинг 86 фоизи ёши 60 дан ошган шахслардир.

Пандемия бошланганидан бери Россияда коронавирусга чалинган 219 минг бемор ўлгани расман маълум қилинган. Аммо экспертлар камида 645 минг киши ўлган деган таҳминни олға сурмоқда.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: