ҚИРҒИЗИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ҲУКУМАТ РАИСИНИ АЛМАШТИРДИ

Президент Садир Жапаров 12 октябр куни Улукбек Марипов бошчилигидаги кабинетни истеъфога чиқарди.

Шу куннинг ўзида Қирғизистон президенти, Озодликнинг қирғиз хизмати хабарига кўра, Ақилбек Жапаровни Вазирлар Маҳкамаси раиси вазифасини бажарувчи ҳамда президент маъмурияти бошлиғи лавозимига тайинлаш тўғрисидаги фармонга қўл қўйган.  

Душанба, 11 октябр куни Садир Жапаров “Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонунни имзолаганди. 12 октябрга келиб эса Вазирлар Маҳкамасининг таклиф қилинаётган янги таркиби очиқланган.

Сўнгги конституциявий ўзгаришлар ортидан Қирғизистонда бош вазир лавозими бекор қилинган, унинг ўрнига бевосита президентга бўйсунадиган Вазирлар Маҳкамаси раиси лавозими таъсис этилган.

Аввалроқ икки марта молия ва иқтисодиёт вазири лавозимларини эгаллаган 57 ёшли Ақилбек Жапаров шу йил июнида учинчи бор иқтисодиёт ва молия вазири этиб тайинланган эди. Бунгача у парламентда депутатлик фаолияти билан шуғулланган.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: