ХУЖАНД–ТОШКЕНТ, ПАНЖИКЕНТ–САМАРҚАНД–БУХОРО ЙЎНАЛИШЛАРИ БЎЙИЧА ЯНА АВТОБУС ҚАТНАЙ БОШЛАЙДИ

Тожикистон Ӯзбекистон шаҳарларига автобуслар қатновини тикламоқда. 18- октябрдан бошлаб Хужанд-Тошкент, 20-октябрдан эса Панжакент-Самарқанд-Бухоро йӯналишлари бӯйича яна автобус қатнай бошлайди

Қайта тикланаётган Хужанд–Тошкент автобус йўналишида йўлкира нархи 100 сомоний этиб белгиланган. 

Ушбу йўналишга икки қаватли замонавий автобуслар қўйилган бўлиб, улар Тошкент ва Хужанд шаҳарларига ҳар куни қатнайди. Талаб ошиб борган тақдирда қатнов кунига 2-3 марта ташкил этилиши мумкин. Йўловчилардан чегарада хорижга чиқиш паспорти ҳамда коронавирусга қарши вакцина олганлик ҳақидаги сертификат талаб этилади. Бундай сертификати бўлмаган йўловчилар эса экспресс-тест топширишларига тўғри келади.

6 ёшга тўлмаган фарзанди билан бирга сафарга чиққан ота-оналардан боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, шу билан бирга, у соғлом экани, полиомиелит билан касалланмагани ҳақидаги тиббий маълумотнома сўралади.

Автобуслар Хужанднинг 16-микрорайонидаги Asian Express терминалидан ҳар куни 8:00 да йўлга чиқиши режалаштирилган.

20-октябрдан бошлаб эса Панжакентдан автобусда Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига бориш мумкин. Йўналишга замонавий, узоқ вақт давом этадиган саёҳатларга мослашган автобуслар қўйилган. Йўлкира нархи Россиядан Самарқанд ва Бухоро орқали қайтаётган тожикистонликлар учун 200 сомоний, Панжикентдан Ўзбекистон шаҳарларига келиб яна келган автобусида қайтиб кетувчилар учун 500 сомоний этиб белгиланган.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: