ЙЎЛНИ ОЧГАНЛАРНИНГ УМРИ ЙЎЛ КАБИ БЎЛСИН УЗУН

Куни кеча Суғд вилояти Хужанд шаҳридаги «Холдинги Осиё гурўҳ Тожикистон» ЁТЖ томонидан икки йиллик танаффусдан кейин Хужанд-Тошкент-Хужанд йўналишлари бўйича автобуслар қатнови тикланди ва 19 октябр 2021 йил соат 8:00 да биринчи бўлиб мусофирлар Тошкент шаҳрига сафарга жўнатилди.
Ташкилот бош директори Зокиров Икромиддин Бобоевич, ташкилот директори Саидов Рустам Саидумарович қўшни Ўзбекистон Республикаси божхонаси раҳбарлари билан тузилган шартнома асосида яна ушбу йўналишлар бўйича автобус қатновларини тиклади. Ташкилотдаги алоҳида катта бир бино тўла таъмирланиб,замонавий стол-стул, зарур жиҳозлар, қиш мавсумида фойдаланиш учун истигичлар билан таъминланган бино залининг бир томони йўналишлар бўйича мусофирлар чипта олишлари учун касса, кутиш зали хонаси фойдаланишга топширилди.
Ташкилот раҳбари Саидов Рустам Саидумаровичнинг маълумот беришича, Хужанд шаҳридан Тошкент шаҳри бўйича берилган режа асосида ҳар куни эрталаб соат 8:00 да автобуслар жўнайди. Тошкент шаҳридан Хужанд шаҳрига кеч соат 18:00 да қайтади.
Тошкент шаҳри бўйича сафарга отланган мусофирлар ўзлари билан албатта Ковид-19 пандемиясидан сақланиш учун икки босқичда олинган вакциналар сертификати, Тожикистон хорижий паспорти бўлиши шарт. Чипталар ташкилотдаги кассалардан олинади. Чипта нархи 100 сомоний. Агар сафарга отланган мусофирлар пандемия вакцинаси билан эмланмаган бўлсалар, икки давлат чегаралари ҳудудида алоҳида тиббий пункт мавжуд бўлиб, у ерда 140 сомонийга сертификат олишлари мумкин.
Шу куни Хужанд-Тошкент йўналиши бўйича жўнайдиган автобусда 65 нафардан ортиқ мусофирлар сафарга отландилар. Эртасига жўнайдиган йўналишга яна кўплаб мусофирлар чипта олиб, жўнашга тайёр бўлиб туришибди,-дейди ташкилот раҳбари биз билан бўлган суҳбатда.
Хужанд шаҳри фуқаролари Акром Раҳимов ва маҳаллий соҳибкор Матлуба Маҳмудованинг айтишларича, Тошкент-Хужанд йўналиши бўйича қатновчи автобуслар яна қайта тикланганидан ҳаммамиз хурсандмиз, ўзбекистонлик қариндош-уруuларимиз, дўсту биродарларимиз билан дийдорлашиш учун яна имконият туuилди, энди улар билан тез-тез кўриб турамиз. Бу ҳам Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат Пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг икки давлат халқи учун кўрсатган ғамхўрликлари ва оқилона сиёсатлари асосида биз учун берилган Мустақиллик неъматларидан биридир.
Дарҳақиқат, юқорида таниқли тожикистонлик шоир, «Паёми Истаравшан» рўзномаси ўзбек бўлими муҳаррири Султонмурод Ҳожибоевнинг шеърларида айтилганидек, «Йўлни очганларнинг умри йўл каби бўлсин узун…»
Агар Хужанд-Тошкент шаҳри йўналиши бўйича сафарга чиқмоқчи бўлганлар бўлса, ушбу телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин: +992 92 640-16-16, +992 92 777-46-96.
Сафарингиз ҳамиша бехатар бўлсин, икки давлат дўстлигига кўз тегмасин.

 Бизни     Facebook     Telegram       Instagram    да ҳам  кузатиб боринг!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: