МИЛЛАТ ПЕШВОСИ ЭМОМАЛИ РАҲМОН ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИ ТАБРИКЛАДИ

25 октябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси — Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали суҳбатлашди.

Давлатимиз раҳбари муҳтарам Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти сайловидаги ғалаба билан самимий табриклаб, дўст Ўзбекистон тараққиёти йўлидаги кейинги давлат фаолиятида янги муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларига оид масалалар муҳокама қилинди, шунингдек, икки мамлакат халқлари ўртасидаги яхши қўшничилик ришталарини кўп асрлик анъаналар руҳида мустаҳкамлаш ва уларни янада чуқурлаштириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Миллат пешвоси Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг муваффақиятли ривожланиб бораётганлигини қайд этиб, ҳурматли Шавкат Мирзиёевнинг бу жараён ривожига қўшган муносиб ҳиссасини юқори баҳолади.

Томонлар давлатлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш борасида ишонч билдириб, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ва дўстона ҳамкорликни янада кўпроқ ижобий мазмун-моҳият билан бойитишга тайёр эканликларини тасдиқлади.

Президентлар халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

 

 Бизни   Facebook   Telegram       Instagram да ҳам  кузатиб боринг!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: