ҲОЛЛИВУД АКТЁРИ АЛЕК БОЛДУИН ФИЛЬМ ОЛИШ ПАЙТИ ТАСОДИФАН ТАСВИРЧИНИ ОТИБ ҚЎЙДИ

Ҳолливуд актёри Алек Болдуин АҚШнинг Ню Мексико штатида фильмни суратга олиш пайтида тасвирчи ва режиссёрни тасодифан отиб қўйган.

Оқибатда украиналик оператор Галина Хатчинс ҳалок бўлган, режиссёр Жоел Соуса яраланган.

Филмни суратга олиш ишларини олиб борувчи ширкат вакилининг айтишича, воқеа Болдуин ичида бўш патронлар бўлган қуролдан ўқ узиладиган саҳнани суратга олиш пайтида юз берди.

42 ёшли Галина Хатчинс вертолётда Ню Мексико университети шифохонасига олиб кетилди, у эрда шифокорлар унинг ўлимини эълон қилишди.

48 ёшли Жоел Соуса тез ёрдам машинаси билан Санта Фе шаҳридаги тиббиёт марказига ётқизилди. Ҳозир унинг аҳволи оғир.

Полиция тергов сабаб филмни суратга олишни вақтинча тўхтатди. Ҳозирча актёрга ҳеч қандай айблов эълон қилинмаган. Қурол қандай ишлатилган ва қандай патронлар юкланган, буни полиция ўрганмоқда.

Полиция Болдуинни сўроқ қилган. New Mexican нашрининг ёзишича, 63 ёшли актёр Санта Фе шерифи идораси ташқарисида телефонда йиғлаб гаплашаётгани акса этган суратларни эълон қилди.

Бизни  Facebook   Telegram    Instagram   да ҳам  кузатиб боринг!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: