БИШКЕКДА ПИЦЦАДАН ЗАҲАРЛАНГАНЛАР СОНИ 290 КИШИГА ЕТДИ

Қирғизистон пойтахти Бишкекда ва Чуй вилоятида 27 октябр куни пиццадан заҳарланганлар сони 290 кишига етди. Улардан 39 нафари ёш бола.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, заҳарланганлар орасида ўлганлар йўқ. Барча беморларнинг аҳволи ўртача оғир.

Касалхонага ётқизилганларнинг барчаси Бишкекдаги “Пицца Империяси” умумий овқатланиш тармоғи хўррандалари экани билдирилди. Мазкур воқеа ортидан тармоқ кафелари вақтинча ёпилди. Ҳукумат назорат органлари эса пойтахтдаги барча умумий овқатланиш жойларида текширув ўтказмоқда.

Қирғизистонда 2018 йилда назорат органларининг бизнес тузилмаларда текширув ўтказишини кескин чекловчи қарор қабул қилинган эди.

Ўшандан бери хўррандаларнинг овқатдан заҳарланиш ҳолатлари бир неча марта қайд этилди. Жумладан, март ойида Ахси туманида овқатдан заҳарланган 6 киши вафот этган. Октябр ойида Сузоқ туманида ўтган тўйда 130 киши заҳарланган. Икки йил аввал эса Бишкекдаги “Ала Тоо” тўйхонасида юз киши заҳарланиб, касалхонага ётқизилган.

 Бизни   Facebook   Telegram       Instagram  да ҳам  кузатиб боринг!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: