НИДЕРЛАНДИЯДА ИККИ ЎРИНДИҚЛИ ЭЛЕКТР СУВОСТИ КЕМАСИ ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ

Нидерландиянинг U-Boat Worx компанияси Super Sub деб ном олган электр сувости кемасини ишлаб чиқди.

Кема 8 узел (15 км/соат) тезлик билан суза олади. “Бу афалина делфинининг тезлигидан юқорироқ. Бироқ бошқа томондан, 8 узел унча катта тезлик эмас. Мисол учун, оқ акулалар 3 марта тезроқ сузади, бироқ барибир ёмон натижа эмас”, деб таъкидлаб ўтган кема муаллифлари.

80 от кучига эга сувости кемаси ойнаванд кабинага эга. У икки кишига мўлжалланган. Кема, шунингдек, йўналиш бўйича автоматик ҳаракатланиш ва белгиланган чуқурликда қолиш функциясига эга.

Қурилма қайта қувватланишсиз 8 соат ишлаши мумкин ва 300 метргача чуқурликка шўнғий олади. Бирор кор-ҳол юз бергудек бўлса, у экипажни камида 96 соат давомида кислород билан таъминлай олади.

 Бизни  Facebook   Telegram       Instagram да ҳам  кузатиб боринг!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: