РОССИЯДА МЕҲНАТ МИГРАНТЛАРИ УЧУН ПАТЕНТ ТЎЛОВИ НАРХИ ОШАДИ

Магадан области ҳукумати эса меҳнат мигрантлари учун патент тўлови қийматини уч бараварга пасайтиришни режалаштирмоқда.

Россиянинг айрим областларида меҳнат мигрантлари учун патент тўлови нархини ошириш режалаштирилмоқда.

Хусусан, Омск областида ҳозирда патент учун тўлов ойига 3890 рублни ташкил этмоқда. 2022 йилдан эса 4 минг рублдан ортиқроқ бўлиши кутилмоқда.

Тюмен областида ҳам хорижликлар учун патент тўлови қиймати оширилади.

«2022 йилда хориж фуқаролари учун патент қиймати ойига 6203 рублни ташкил этиши мумкин. 2021 йилда ойига 5896 рублни ташкил этмоқда», — деб ёзади Regnum.

2022 йилда Новосибирск областида патент тўлови 247 рублга ёки 5,6 фоизга ошади. Ҳозирда Новосибирскда ойига 4428,9 рубл тўланади.

Сахалин област думаси патент нархини оширмасликка қарор қилди – 2022 йилда ҳам хориж фуқаролари ойига 6741,79 рублдан тўлайди.

Магадан области ҳукумати эса меҳнат мигрантлари учун патент тўлови қийматини уч бараварга пасайтиришни режалаштирмоқда.

2021 йилда бу ерда патент қиймати 3 бараварга ошганди. Ҳозирда тўлов ойига 6710,4 рублга тенг.

Агарда бу борадаги қарор қабул қилинса, патент тўлови 2312 рублни ташкил этиши мумкин.

 Бизни  Facebook   Telegram       Instagram  да ҳам  кузатиб боринг!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: