ТОЖИКИСТОН ВАЗИРИ ЭРОН РАСМИЙЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ

Тожикистон ташқи ишлар вазири Сироджидин Муҳриддин Эрон президенти Иброҳим Раиси ва бу давлат ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиёнлар билан учрашди.

Уларнинг учрашуви Афғонистон қўшниларининг Теҳрондаги учрашуви арафасида бўлиб ўтди.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Муҳокама мавзуларидан бири Афғонистондаги вазият бўлиб, Тожикистон ва Эрон инклюзив ҳукумат тузиб, бу мамлакатда тинчлик ва барқарорлик ўрнатишни истамоқда.

«Қўшни Афғонистон + Россия ташқи ишлар вазирлари» йиғилишида Сироджидин Муҳриддин ва бошқа тожик дипломатлари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Йиғилишда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров сўзга чиқади, деб ёзади «ТАСС». Афғонистоннинг қўшнилари илк бор 8 сентябр куни виртуал учрашувда учрашишган.

Чоршанба кунги йиғилишда Эрон, Россия, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари иштирок этади, унда Афғонистон, жумладан, инклюзив ҳукумат тузиш масаласи муҳокама қилинади.

 Бизни  Facebook   Telegram     Instagram  да ҳам  кузатиб боринг!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: