ТОЖИКИСТОН ОЛИМПИЯ ТЕРМА ЖАМОАСИ НЕПАЛ ДАРВОЗАСИГА ЖАВОБСИЗ 6 ТА ГОЛ УРДИ

Футбол бўйича Тожикистон олимпия терма жамоаси (У-23) бош мураббий Мубин Эргашев бошчилигидаги Осиё Кубоги-2022 саралашининг «Б» гуруҳидаги иккинчи ўйинида Непал терма жамоасини 6:0 ҳисобида мағлуб этди.

28-октабрга ўтар кечаси Душанбедаги «Марказий» стадионда Тожикистон ва Непал олимпия терма жамоалари ўртасидаги Осиё Кубоги-2022 саралаш турнирининг иккинчи босқичидан ўрин олган учрашув бўлиб ўтди.

Голларни биринчи бўлимда Шервони Мабатшоев (24-дақиқа), Шарафжон Солеҳов (32), Рустам Соиров (40), Муҳаммадали Азизбоев (61), Ваҳдат Хононов (68, пеналтидан) ва Эмомали Аҳмадхон (72) киритди.

Душанбедаги «Марказий» стадионда бўлиб ўтадиган ўйин олдидан Эрон ва Ливан олимпия терма жамоалари ўзаро куч синашди. Эронлик ёш футболчилар Ливан терма жамоаси дарвозасига жавобсиз иккита гол уришди.

Шу тариқа, «Б» гуруҳида иккинчи давра ўйинлари якунларига кўра Тожикистон ва Эрон олимпия терма жамоалари олти очко билан пешқадамлик қилмоқда. Тўплар нисбати яхшироқ бўлганини инобатга олган ҳолда Тожикистон жамоаси биринчи, Эрон жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. Ливан ва Непал терма жамоалари ҳеч қандай имтиёзсиз учинчи ва тўртинчи ўринларда жойлашган.

31-октабр, якшанба куни бўлиб ўтадиган «Б» гуруҳи 3-турида Ливан аввалига Непалга, сўнгра Тожикистон билан Эронга қарши баҳс олиб боради.

Шунингдек, Душанбедаги «Марказий» стадионда «Г» гуруҳида Австралия ва Индонезия жамоалари баҳс олиб боришади. Хитой терма жамоаси 2022 йилги Осиё Кубоги саралашида иштирок этишдан бош тортди. Шу боис «Г» гуруҳида Австралия ва Индонезия терма жамоалари ўзаро икки мартадан майдонга тушишади.

26 октябр куни бўлиб ўтган биринчи ўйинда австралияликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишган. Индонезия ва Австралия олимпия терма жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви 29 октябр куни бўлиб ўтади.

Мусобақа регламентига кўра, ўн бир саралаш гуруҳи ғолиблари ва энг яхши тўртта терма жамоа келаси йилнинг 1-19 июн кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 2022 йилги Осиё Кубоги финал босқичига йўл олади. Ўзбекистон терма жамоаси мезбон сифатида финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга.

 Бизни  Facebook   Telegram       Instagram  да ҳам  кузатиб боринг!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: